Ассалому алайкум азиз дўстим. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Азизим, ибодат хаётингизда қандай ўринни эгаллайди? Сиз ҳам ибодатга вақт ажратасизми? Ёки сиз ибодат унчалик мухим эмас деган фикр тарафдоримисиз? Ундай бўлса сизга шуни айтай. Ибодатсиз ҳам яшаш мумкин. Ибодат нималигини, хатто ибодатнинг “и” харфини билмай яшаб ўтиш ҳам мумкин. Лекин гап умуман бошқада. Келинг, буни тушунтириш учун сизга бир мисол келтирай. Масалан, менинг дадам. Мен дадамни жуда севаман. Қолаверса дадам ҳам мени жуда севади. Дадам билан биргаликда доим ҳар хил мавзуларда сухбатлар олиб боришни ёқтирамиз. Биз бирга дардлашамиз, бир биримизга муаммоларимизни билдирамиз, келиб чиққан муаммолардан қандай қилиб чиқиб кетишни ёки қандай қилиб муаммони яхшиликка ўгириш йўлларини биргаликда кўриб чиқамиз.
Қаерда қийинчиликка дуч келмайин, дадам хар доим ёрдамга тайёр турадилар. Бордию бир биримизни бир ёки икки кун кўрмасак унда бир биримизни соғиниб қоламиз. Чунки биз бир биримизни ўлгудек севамиз. Лекин бу ерда бир савол келиб чиқиши табиийдир. У ҳам бўлса, буни ибодатга қандай алоқаси бор дейишингиз мумкин? Жуда яхши савол. Гап шундаки, агар сиз Худони чиндан ҳам севсангиз унда Худойимиз ўз мехрибонлиги билан худди ердаги мехрибон отамизга ўхшар экан. У хам сиз учун қайғ уради, сиз учун ҳавотир олади. Сизга доим ёрдам бергиси келади. Сиз билан сухбат тузишни, сизга яхши ва доно маслахат беришни истайди. Дўстим, айни шу нарса ибодатнинг ўзгинасидир. Ибодат бу оддий сўзлар эмас, аксинча, бу муносабатдир. Айнан ибодат орқали, биз осмондаги Отамиз билан гаплашамиз. Айнан ибодат орқали осмондаги Отамизга юрагимизни тўкин сочин қиламиз. Айнан ибодат орқали, Худо бизга Ўз ҳақиқатларини очади.
Агар биз ўзимизни Худонинг фарзанди, У билан бўлган муносабатнинг қадрига етишни истасак, унда ибодат ҳаётимизда мухим ўринни эгаллаши керак. Бордию мен бир ёки икки кун ибодат қилмай қўйсам, худди дадам билан бир ёки икки кун гаплашмагандек бўламан ва ўзимга жой топа олмайман. Агар сиз ўзингизни руҳий одам деб билсангиз, унда ибодатнинг ўрни сиз учун юқори бўлиши табиийдир. Чиндан ҳам, имон билан айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Имон билан айтилган ибодат тоғларни ағдар тўнтар қилиб юборади. Худонинг Муқаддас Каломида хазрати Исо Масиҳ шогирдларига қуйидаги сўзларни айтади.
– Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: „ўпорилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар. Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин. Агар сизлар бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизларни кечирмайди. (Марк 11:23-26)
Азизлар бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.