MP3

«Уришқоқ ва баджаҳл хотин билан яшагандан кўра чўлу биёбонда яшаш яхшироқ» (Маталлар 21:19).

Ассалому алайкум. Жахл бу кўпчилигимиз учун жуда нозик мавзу. Одатда аёллар бу мавзуда гаплашишни ёқтиришмайди, айниқса жаҳллари чиқиб турганда. Кўпинча жаҳлимизни оловга қиёслаймиз. Жахл юрагимизни алангалатади, салбий ҳис-туйғуларимизга эрк беради. Жахлимизни жиловлай олмай қолсак, у юрагимиздан тошиб чиқиб, учқунлари ҳар томонга сачраб, атрофдагиларга ҳам зиён етказади. Кишининг жахли чиқаётганини унинг кўринишига қараб билса бўлади. Кўзлар ғазабдан ёнади, муштлар тугилади, нафас олиш ўзгаради, ўзи қизариб кетади. Жаҳлимизни ифодалашнинг йўллари кўп. Кимдир жахли чиққанда бақиради, кимдир у ёқдан бу ёққа бориб келади, кимдир сакрайди, кимдир нарсаларни улоқтиради, ва ҳокозо. Доно Сулаймон пайғамбар тез жаҳли чиқадиган одамни шундай тасвирлаган эди: «Жаҳлдор бўлмагин, чунки жаҳл нодонларнинг юрагида уй қуради» (Воиз 7:9). Ҳеч нега жаҳлимиз чиқиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Бизга ёқмайдиган иш қилишганида, албатта – деб жавоб беришингиз аниқ. Жаҳлнинг асл сабаби ёки унинг негизи нима? Бу нарсани болаларнинг мисолида тушунтириш осонроқ. Агар бола бир нарсани хоҳласа-ю, онаси «йўқ» деса, боланинг жаҳли чиқади. Бола билан магазинга борган она, боласининг истаган нарсасини олиб бермаса, бола ер дебсинади, ерга ётиб думалайди, ҳархаша қилади. Бола истаган нарсасига эришмаса, жаҳлдан ёмон сўзларни ишлатади. Катталарда ҳам шундай. Хўш жаҳлимиз чиққанида биз ҳам болалардай тутамизми ўзимизни? Ҳа. Жаҳлимиз чиққанида ўзимизни ёмон ҳис қиламиз, ҳафа бўламиз, сабрсиз бўлиб қоламиз. Бошқалар бизнинг айтганимизга қулоқ солмаса, жаҳлимиз чиқади. Баъзилар жаҳлдор бўлишга одатланиб қолишган. Чунки шу йўл билан истаган нарсаларига эришишлари осонроқ-да. Кўпчилик, бизни ғазабдан тушириш учун, биз истаган нарсаларни қилишади. Бу жуда нотўғри ва худбинликни намоён этадиган ҳолат. Шундай эмасми?! Жаҳлга эрк бериш ёмон эканини ҳаммамиз биламиз. Жаҳлимизни назорат қила билиш кераклигини жуда кўп жойда эшитганмиз. Жаҳлни қандай қилиб назорат қилиш мумкинлигини биласизми? Уни босишни-чи? Забур китоби 37 боб 8 оят шундай дейди: «Қаҳрдан чекиниб, ғазабдан ўзингни тутгил. Ҳаяжонланиб ёвузлик қилишга мойил бўлма.» Ëки бўлмаса Эфесликлар 4 боб 31 оятни тингланг: «Ҳар қандай ёмон ният ва гина-кудурат, ҳар қандай қаҳру-жаҳл, нолиш ва ғийбатчиликни ўзингиздан соқит қилинглар.» «Аммо энди ғазаб, жаҳл, гиналарнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар. Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин.» Бу оятлар нимани англатади? Жаҳл бу гуноҳми? Демак ҳеч қачон жаҳлимиз чиқмаслиги керак экан-да? Ғазаб, жаҳл гуноҳ эканда, шундайми. Йўқ, ундай эмас. Ҳеч ким ҳеч қачон «Мен энди ҳеч ҳам жаҳл қилмайман», — дея олмайди. Чунки бу бажариб бўладиган ваъда эмас. Муқаддас Каломда бир пайғамбар Худони «ғазабда оғир» деб тасвирлаган. Жаҳлимизни жиловлашнинг йўли ғазаб вақтида оғир бўлишдир. Маталлар китоби эса бу ҳақида шундай дейди: «Жаҳлини тийган қудратлидан, ўзини тута биладиган эса шаҳарни енггандан яхшироқ» (Маталлар 16:32) Жаҳл чиққанда ўзингизни тутишни ўрганинг, шунда ҳаммаси яхши бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top