MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Яқинда Ваҳий китобини ўқий туриб, чуқур ўйга толдим. Ҳаворий Юҳанно бу ваҳийни олганида қандай аҳволда бўлган экан? Худованднинг фариштаси Юҳаннога жамоатлар ҳақида гапирган. Худонинг бу жамоатлар ҳақидаги фикри ўша пайтдаги жамоатларга жуда яхши қўлланма бўлиб хизмат қилган бўлса ажаб эмас. Улар бу хабарни эшитгани заҳоти ўз ҳатоларини англаб етиб, жамоатларини янада яхшилагани шубҳасиз. Жамоатларга ёзилган мактубни ўқир эканман, бу йўл-йўриқлар, бу танбеҳлар биз имонлиларга ҳам тўғри келади, деган фикрга келдим. Нега дейсизми? Келинг, аввал Эфес шаҳридаги жамоатга ёзилган мактувни ўқиб кўрайлик:

Narrator 2 «…Етти юлдузни ўнг қўлида Тутгувчи, еттита олтин шамдон орасида Юрувчи шундай дейди: Сенинг ишларинг, меҳнатинг, сабр-тоқатингни биламан, бузуқ одамларни кўтара олмаслигингни ҳам биламан. Ҳаворий бўлмаган ҳолда ўзларини ҳаворий деб айтганларни синадинг ва ёлғонини фош қилдинг. Ҳа, сабр-тоқатинг бор. Менинг номим учун кўпни бошдан кечирдинг ва чарчамадинг. Бироқ сенга бир эътирозим борки, сен илк муҳаббатингдан айнидинг. Энди қанчлаик таназзулга тушганингни эсла! Тавба қил ва аввалги ишларингни қилиб юр. Акс ҳолда, тавба қилмасанг, қўққисдан сенинг ёнингга келиб, шамдонингни жойидан силжитавераман. Лекин сендаги яхши фазилат шуки, сен николайчиларнинг ишларидан нафратланасан. Мен ҳам улардан нафратланаман.» (Ваҳ 2:1-6).

Narrator 1 Ўша пайтда Эфес шаҳридаги жамоат жуда яхши ўсаётган эди. Худованд уни «яхши ишлайсан, меҳнаткашсан, сабр-тоқатлисан, мен туфайли кўп нарсага чидадинг, бузуқ одамларни кўтара олмайсан. Кўпчиликни синадинг, ёлғонларини фош қилдинг», — деб мақтайди. Бироқ шу билан бирга унинг хатосини ҳам кўрсатиб ўтади. Унинг хатоси «илк муҳаббатидан айнигани эди». Бу дунёвий муҳаббат эмас. Худованд бу ерда руҳий муҳаббат ҳақида айтаяпти. Илк Худони таниган кунларидаги қайноқ, Муқаддас Руҳга тўла муҳаббат. Худованд учун ҳар нарсага тайёр бўлган муҳаббат. Биз ҳам баъзан руҳан иштиёқимиз пасайганини, аввалги қайноқ ва кучли муҳаббат сусайганини кўрамиз. Худованд ана шу муҳаббат ҳақида айтаяпти. Худованд хизматини муҳаббатсиз, мажбурият сифатида бажариш, уни чин кўнгилдан бажармаслик билан тенгдир.

Narrator 2 Чиндан ҳам орамизда, Худованд хизматини қилаётганлар бор. Уларнинг баъзилари чиндан ҳам бу хизматга қилиниши лозим бўлган иш деб қарайди. Бундай инсонларга Худованд «Тавба қил ва аввалги ишларингни қилиб юр» — дейди. Худонинг хизматида эканмиз, Унга маъқул бўлган ишларни қилишимиз, қилганда ҳам Худога чексиз миннатдорлик, кучли муҳаббат билан ёндашишимиз керак. Худо биздан худди шуни кутади. Худо бизнинг яхши ишларимизни, сабр-тоқатимизни, Унинг номи учун қандай қийинчиликларни енгиб ўтганимизни билади. У буларнинг барини қадрлайди. Аммо шу билан бирга хатоларимизни тўғрилашимизни истайди. Акс ҳолда хатоларимизнинг салбий натижасини кўришимизга тўғри келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top