3:05

Эфрайимлик Чол

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаёти давомида инсонлардан жуда кўп ёмонлик кўрганлар бу дунёда яхши одамнинг ўзи йўқ, деб ўйлайди. Аммо ундай эмас. Агар дунёда бирорта ҳам яхши одам қолмаганида Худованд бу дунёни аллақачон йўқ қилиб юборган бўларди. Қадимда Худованд Ўз халқининг гуноҳларига сабр-тоқат қилиб, кечириб келган. Гиво деган шаҳар Қуддус шаҳридан 5 километрча узоқликда жойлашган эди. Бу ернинг аҳолиси асосан Бенямин қабиласининг одамлари бўлган. Уларнинг қанчалик бағритошлигини, совуққонлигини, гуноҳкорлигини бугун сизлар билан суҳбатлашмоқчи бўлган бир чолнинг ҳаётига қараб туриб билиб оламиз. Бу Эфрайимлик чол эди. У Гивога Эфрайим қирларидан келиб, энди шу ерларда истиқомат қилаётган эди.

Narrator 2 Унинг нима сабабдан Эфрайим қирларидан Гивога келиб қолганини билмаймиз. Бу ҳақида Муқаддас Каломда ёзилмаган. Аммо унинг яхши одамлиги маълум. У қандай яхши иш қилди? У Леви қабиласидан бўлган бир кишига яхшилик қилди. Леви хотини ва хизматкорлари билан ўз уйига – Эфрайим қирларига қайтиб кетаётган эди. Кеч тушиб қолгани учун Гивода қолишга мажбур бўлишди. Улар шаҳар майдонида бизни уйларига ким таклиф қиларкин, дея кутиб ўтиришди, аммо ҳеч ким уларни бир кеча тунаб қолишга таклиф қилмади. Шунда чол шаҳар майдонида ўтирган мусофирларни кўриб: «- Қаердан келиб, қаерга кетяпсизлар? – деб сўради. Леви шундай жавоб берди: — Биз Яҳудодаги Байтлаҳмга борган эдик, энди эса уйимизга – Эфрайим қирларидаги олис қишлоғимизга қайтиб кетяпмиз.»

Narrator 1 Балки чол бу одамларнинг Эфрайимлик эканини билиб, ҳамюрт эканлигидан таъсирлангандир. Балки у чиндан ҳам яхши одамдир? Чол ҳақидаги маълумотни билиб олиш учун суҳбатимизнинг давомини эшитинг. «Йўлда Эгамизнинг уйини ҳам зиёрат қилиб кетмоқчимиз, аммо бу ердагиларнинг биронтаси ҳам тунаб қолишимиз учун бизни уйига таклиф қилмаяптди. Бизга турар жойдан бўлак ҳеч нарса керак эмас. Ўзимиз учун нон ва шаробимиз бор. Эшакларимизга ҳам ем-ҳашак ғамлаб келганмиз» — дея гапини тамомлади Леви. (Ҳак 19:17-20). Чол меҳрибон ва яхши одам эди. У Левини ва хизматкорларини ўз уйига таклиф қилди. Чол уларни уйига олиб бориб, эшакларига ҳам ем берди. Сўнг мезбону-меҳмонларнинг оёқларини ювиб овқатланишди. У ҳатто меҳмонларнинг оёқларини ҳам ювиб қўйди.

Narrator 2 Қадимда Исроил халқида шундай одат бўлган. Одамлар у даврда усти очиқ оёқ кийим кийим юришган. Узоқ йўл юриб келгандан кейин ёки далада ишлаб келгандан кейин оёқларини ёки меҳмоннинг оёқларини ювиш одати бўлган. Ўзига тўқ одамларнинг хонадонида бу ишни хизматкорлар бажаришган. Шунга кўра бу меҳрибон чол унчалик бой бўлмаган. Акс ҳолда меҳмонларнинг оёқларини ўзи ювмаган бўларди. Бу меҳрибон чол ҳамюртига ўз уйидан жой берди. Бу унинг меҳмондўст эканидан далолат. Меҳмонларнинг оёқларини ювиб қўйди, бу унинг камтарин ва софдил инсон эканидан далолат. Бу чолга ва унинг оиласига нима бўлганини билмоқчи бўлсангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг. Муқаддас Каломдаги кишилар ҳаёти билан қизиқсангиз, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга мунтазир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top