MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Қадим ҳикоялардан тинглаш жуда ҳам мароқли бўлиши билан бирга кишига ўша пайт маданияти кишилар одати ва ҳаёт тарзи ҳақида маълумот беради. Эрамиздан аввалги 850 йилларда Яҳудода Ëҳушафат, Исроилда Аҳаб ҳукмронлик қилганида, Моаб шоҳи Меша Аҳабга 100 минг қўзи, жун ва 100 минг қўчқор етказиб берарди. Моаб шоҳи Исроилга ўлпон тўларди. Бу шоҳ ва унинг иброний ҳалқи билан муносабатини Каломдан ҳам ўқиб билиб олиш мумкин. Калом ҳақиқатни сўзлайди. 1868 йилда Арнон дарёсидан уч мил шимолроқда жойшлашган икки тепаликда бошланган археологик қазишмалар бошланган. Бу қазишмалар давомида жуда кўп фойдали маълумотлар олинди.Археологлар бу тепаликлар бир пайтлар Дибон шаҳри, Моаб шоҳи Мешанинг пойтахт шаҳри бўлганини аниқлашди.

Narrator 2 Қазишмалар даврида мармардан ясалган Моаб тошини топишди. Бу тош эрамиздан аввалги 850 йилда шоҳ Мешанинг амрига биноан тайёрлангани ва унда Мешанинг сўзлари битилгани аниқланди. Унда сақланиб қолган ёзувлардан қадимшунос олимлар қуйидаги гапларни ўқий олишди. «Мен Чемош ўғли, Моаб шоҳи Мешаман. Қароргоҳим Дибон… Менинг отам Моабни 30 йил бошқарди ва мен уни отамдан кейин бошқардим. Бу баландликни қутулганимиз учун Чемош шарафига қурдиртирдим. Чунки у мени ҳамма шоҳлардан қутқарди ва мендан нафратланган ҳаммага тилаган истагимни кўришимга сабабчи бўлди.Исроил шоҳи Омри Моабни бир неча кунлар сиқувга олди, чунки Чемош ўзининг еридан қаттиқ ғазабланган эди. …

Narrator 1 Менинг кунларимда унинг марҳамати билан Исроил хонадони барбод бўлганини ва бир умрга татийдиган йўқотишни бошидан кечирганини кўрдим. Энди Омри Медебани эгаллаб олди ва ўша ерда қарор топди… лекин Чемош уни менинг кунларимда қайта тиклади…» Бу каломда Моаб шоҳи Меша ва Исроил шоҳи Омри ҳақида ёзилган, бироқ ёзувнинг охиридаги Чемошнинг ниманидир қайта тиклагани аниқланмади. Бу ҳолат ҳақида Каломда ҳам ёзилган. Калом шундай дейди: «Исроил шоҳи Аҳабга Моаб шоҳи Меша 100 минг дона қўзи, жун ва 100 минг дона қўчқор билан ўлпон тўларди. Аммо аҳаб ўлганидан кейин Моаб шоҳи Исроил шоҳига қарши исён қилди. Ўшанда шоҳ Йўрам Самариядан йўлга тушди ва бутун Исроилни ҳаракатга келтирди.

Narrator 2 У Яҳудо шоҳи Ëҳушафатга нома жўнатди. «Моаб шоҳи менга қарши исён кўтарибди. Моабга қарши урушга мен билан бирга борасанми? «Мен сен билан бирга бораман», деб ҳабар жўнатди Яҳудо шоҳи.»» (3 Шоҳ 4-7). Улар Едўм чўли орқали боришни режалаштиришди. Энди Моабга қарши ҳужум қиладиганлар учта бўлишди, Эдўм, Яҳудо ва Исроил. Бироқ етти кунлик юришдан сўнг, уларнинг ичишга суви ейишга озиқ-овқати қолмади. Исроил шоҳи саросимага тушиб қолди: «Худованд мана шу учта шоҳликни аскарлари билан Моабга бериш учун олиб келдими? Биз энди Моабга таслим бўламизми?» Мана шу пайт Меша учун жуда қўл келган бўлса керак. У ўша тошни мана шу дамда ёздиртирган бўлса ажаб эмас. www.najot.com сайти сизга яна ҳам кўпроқ маълумотларни тақдим қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top