MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тинговчи. Ëқубнинг ўн икки ўғли бўлганини биласизми? Унинг энг кичиги Бенямин эди. Ҳакамлар даврига келиб Ëқубнинг ҳар бир ўғлидан бутун бир катта қабила пайдо бўлди. Уларнинг ўзи энди катта бир ҳалқдай бўлиб қолган эди. Ҳалқнинг аҳолисига қараб, халқнинг қандайлигини билса бўлади. Бугунги суҳбатимизда Гиво аҳолисини Бенямин аҳолиснинг намоёндаси деб биламиз. Уларнинг ҳаётига бутун бир шаҳс сифатида қараймиз.

Исроил халқи Мусо бошчилигида Мисрдан чиққанида, саҳрода Худо билан бирга юрганида ва ниҳоят Ëшуанинг бошчилигида Канон ерларини эгаллаганида Худони эсларидан чиқармаган эди. Бироқ Канон ерларини ўзлаштириб, ҳар бир қабилага алоҳида-алоҳида ер бўлиб берилгач, улар бир-бирларидан узоқлаша бошладилар. Бир-бирларининг оға-ини, қариндош эканликларини унутдилар.

Narrator 2 Улар бир-бирлари билан бемалол уришадиган, бир-бирини талайдиган бўлиб қолди. Бундай гуноҳ уларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан, меҳрибонлик қилган Худони ғазаблантирарди. Шундай гуноҳга қўл урганлардан бири Гиво аҳолиси эди. Гиво аҳолиси ҳақида ўтган сафарги суҳбатларимизда ҳам эшитган бўлсангиз керак. Хўш, Гиво аҳолисини бир одам деб биладиган бўлсак, унинг қандай бўлганининг қаердан биламиз. Муқаддас Калом шундай дейди: «Леви қабиласидан бўлган бир киши хотини, иккита хизматкори … билан… Гивода тунаб қолмоқчи бўлдилар.» Ўша пайтнинг одатига кўра бир-жойдан бошқа жойга кетаётган одам кеч кириб қолган бўлса, йўлига яқин бўлган шаҳар ёки қишлоқнинг майдонига келиб ўтирарди. Шаҳар ёки қишлоқ аҳолисидан кимдир уларни кўриб қолса, уйига таклиф қиларди.

Narrator 1 Шундай одатга амал қилган ҳолда леви қабиласидан бўлган киши ҳам, хотини, хизматкорлари ва эшаклари билан Гиво майдонида туришди. Бироқ ҳеч ким уларни таклиф қилмади. Балки ҳеч ким кўрмагандир – дейсизми? Бундай бўлиши мумкин эмас. Биз шундай деб таҳмин қиламиз. Гиво аҳолиси уларни кўрган бўлса ҳам уйларига таклиф қилмаган. Демак бу шаҳарнинг аҳолисининг юраклари қотиб кетган, одамгарчилик, меҳмондўстлик, меҳрибонлик, кимнингдир аҳволига ачиниш каби ҳамдардлик туйғулари йўқолиб кетган. Агар шундай одам бўлса, ундан ҳар нарсани кутиш мумкин. Худонинг йўлидан узоқлашган бундай одам ҳар қандай разилликка ҳеч иккиланмай, ўйланиб ўтирмай қўл уради. Гиво аҳолиси бу меҳмонларни кўрган, деганимизга сабаб бор.

Narrator 2 Гиволиклардан ҳеч ким таклиф қилмаса-да, Эфрайим қирларидан келиб қолган бир чол уларни уйига меҳмонга таклиф қилди. Бироқ улар овқатланиб, дам олиб ўтиришганида, шаҳарнинг бузуқ одамлари уйни ўраб олишди. Хўш, улар чолнинг уйига нима мақсадда келишди? Буни Каломдан ўқиб билиб оламиз: «- Сенинг уйингга келган одамни бу ёққа чиқар, биз у билан бирга бўлишни истаймиз?» Охир оқибат улар левини эмас, унинг хотинини олишди. Кечаси билан у хотинни зўрлаб тонгга яқин қўйиб юборишди. У аёл бунга чидай олмай, ўлиб қолди. Хўш Гиво аҳолисининг гуноҳи жазосиз қоладими? Агар кейинги суҳбатларимизни тингласангиз, ва www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимизга ташриф буюрсангиз, бу ҳақида билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top