MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Кўпчилигимиз Худо фарзандлари бўлсак-да, баъзан билиб-билмай гуноҳ қиламиз. Аммо Худодан узоқлашиб кетмаймиз. Худодан узоқлашиш, У билан муносабатда бўлмаслик энг катта гуноҳлардан биридир. Худодан узоқлашмаган одам қийин вазиятларда Худонинг ёрдами билан тўғри қарор чиқара олади. Шундай ҳолатга тушганлардан бири бу Исроил халқи эди. Исроил халқини ҳаётида гуноҳ бўлган, аммо барибир Худога интилган одам қиёфасида кўришимиз мумкин. Биласизки, Исроил халқи ўн икки қабиладан ташкил топган. Ўн икки қабила ҳакамлар даврига келиб, катта-катта ҳалқларга айланиб улгурган эди. Ҳар бир қабиланинг ўз лашкари ўз руҳонийси ва оқсоқоллари бор эди.

Narrator 2 Исроил ҳалқи қандай маъқул иш қилди экан? Исроил халқи қилиши керак бўлган иш аслида Худонинг иродаси эди. Худо Гиво аҳолисини жазолашни Исроил халқига топширди. Гиво аҳолиси қандай гуноҳи учун жазоланмоқчи дейсизми? Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Гиволик Бенямин қабиласидаги бузуқ одамлар бир бегуноҳ кишининг хотинини зўрлаб унинг ўлимига сабабчи бўлдилар. Бу Худонинг ғазабини келтирди. Исроил халқи бу ҳақида эшитиб, уларга қарши ҳужум қилишга келишиб олишди. Аммо менинг юрагимга таъсир қилани, бу ишни ғазаб ичида, ўйламай бажаришгани йўқ. Ҳужум қилишга қарор қилар эканлар, Худонинг иродасини билмоқчи бўлишди. Уларнинг ҳаммаси бир жойга йиғилиб Худодан: «Бенямин қариндошимизга қарши…жанг қилайликми? – деб сўрашди».

Narrator 1 Худованд уларга «Ҳа», жавобини берди. Исроил лашкари Гивога қараб юриш қилишди. Улар икки марта Гиволикларга енгилишди. Бу ҳам Худонинг режаси эди. Худованд Гиволикларни учинчи жангда тор-мор келтирмоқчи эди. Гиво аҳолиси – Бенямин қабиласи Худонинг ғазабини келтирган эди. Учинчи марта ҳам Исроил лашкари Гивога қарши юриш қилишди. Бу сафар ҳам жанг пайтида улар ўзларини чекинаётгандай қилиб кўрсатишди. Аммо мақсадлари гиволик лашкарни ўзлари қўйган пистирмагача олиб келиш эди. Пистирмадаги Исроил лашкари шаҳардаги бор одамларни қириб ташлади.

Гиволиклар жангда мағлуб бўлди. Бенямин шаҳарлари култепага айланди, деярли бирорта тирик жон қолмади. Исроилликлар бу ҳолатдан қаттиқ қайғуришди.

Narrator 2 Улар Бенямин қабиласининг йўқ бўлиб кетишини исташмаганди. Худованд бу қабиладан 400 йигитни омон қолдирди. Энди Исроил қабиласи шу тўрт юз йигитни уйлантириб, Бенямин қабиласини қайта тиклашга қарор қилишди. Аммо бироз олдин уларнинг ҳеч бири Бенямин қабиласига қиз бермаймиз, дея Худованд номидан қасам ичиб қўйишган эди. Улар қасамдан қайтмай туриб, Бенямин қабиласига қиз топишди. Исроил халқининг қилган ишларига қараб туриб, Худованддан юз ўгирмаган, доимо Унинг иродаси билан иш кўрадиган одам, Худонинг мададига ва донолигига эга бўлишини тушуниб етасан. Азиз тингловчи Муқаддас Каломдаги шаҳслар ҳаёти билан қизиқсангиз, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу одамлар ҳақида керакли ва тўлиқ маълумотни эътиборингизга ҳавола қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top