3:03

Филистликлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар Муқаддас Каломни бошдан оёқ ўқиб чиқсангиз, ҳар доим Исроил халқига душманлик қилган, уларга тинимсиз ҳужумлар уюштирган бир халқни билиб оласиз. У Филист халқи. Қизиқ, нега бу халқ доимо Исроил халқига душманлик қилган. Бунинг сабаби нимада? Бу халқ ҳақида билиш учун Муқаддас Каломни диққат билан ўқиб чиқдим. Филист ҳалқининг асл келиб чиқишини ўргандим. Кейин эса шундай ҳулосага келдим. Бу халқнинг Исроил халқига доимий душманликда бўлиши барака билан лаънатга боғлиқ. Нега дейсизми? Келинг, бунинг сабабини биргаликда билиб оламиз. Нуҳнинг учта ўғли бўлганини биласиз. Уларнинг исми Сом, Ëфас ва Хом эди. Хом Нуҳнинг кенжа ўғли эди. У отасига қариш номақбул бир иш қилгани учун Нуҳ унинг кенжа ўғли Канъонни лаънатлади. Нега Хомнинг ўзини эмас, Канъонни?

Narrator 2 Баъзи олимларнинг фикрича, Нуҳ яқиндагина уччала ўғлини марҳаматлагани учун энди Хомни қилган иши учун лаънатлай олмасди, шунинг учун ҳам унинг ўғли Канъонни лаънатлади. Бошқа тахминларга кўра, Хом Нуҳнинг кенжа ўғли бўлгани учун Нуҳ ҳам Хомнинг кенжа ўғли Канъонни лаънатлаган. Эски Аҳднинг бошқа жойларида, Филист халқи Хафтўр – ҳозирги Крит оролидан келиб чиққан деб ёзилган. Филистлар Каслув халқи истиқомат қилган ерлардан келиб чиқиб, кейинчалик Крит оролида ўрнашганлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Каслув халқи ҳам Хомнинг авлодларидан эди. Нима бўлганда ҳам Филист халқи Худонинг лаънатига учраган халқ эди. Бир пайтлар ота-бобосининг қилган айби учун лаънатланган бўлса, уларни бутунлай танимайдиган бу халққа адолатсизлик эмасми, дейишингиз мумкин.

Narrator 1 Бироқ Худованд ҳар бир инсонга, халққа Ўзига яқинлашиш учун имкон беради. Нуҳнинг қолган ўғилларидан келиб чиққан бошқа халқларнинг ҳаммаси ҳам Худонинг йўлидан юрмаган. Фақатгина Сомнинг ўғли Арпахшоддангина солиҳ, Худога итоаткор халқ келиб чиқди. Қолганларининг ҳаммаси худди Филист халқи каби Худодан диллари узоқ, бутпараст бўлиб кетдилар. Филистликлар доимо Худонинг халқига қарши бўлиб келган. Худованд уларга яқин эди. Филист аҳолисидан ҳеч ким Худони эсламади. Агар шундай бўлганида, Худованд уларга ҳам имкон берган бўларди. Улар доимо Худо халқига, нажот топишга, Худо ҳақида билишга яқин бўлганлар, бироқ ҳеч бири Худони билишга қизиқмади. Унга сиғинмади. Шунинг учун ҳам Худованд Филист ҳалқини тез-тез Исроил ҳалқининг қўлига берган.

Narrator 2 Филистликларга қарши курашиш учун халқи орасидан кучли боҳодирларни, йўлбошчиларни, донишманд саркардаларни чиқарган. Ëшуа, Добира, Гидўн, Шимшўн, Шоул, Довуд ва бошқа ҳакамлар ва шоҳлар доимо филистларга қарши жангда кўп марталаб ғалаба қозонганлар. Бир неча марталаб Худованднинг қудратини, мўъжизасини кўрган филистларнинг юраги юмшамади. Худовандни тан олмади. Исроилнинг Худоси буюклигини тан олмади. Шунинг учун ҳам Худованд доимо уларга қарши бўлиб келди. Аслида Худованднинг олдига нажот излаб келган ҳеч бир халқ, ҳеч бир киши қуруқ қайтмайди. Худованд бундай очиқ ва камтар юраклини марҳаматлайди. Гуноҳкорларнинг тавба қилишини кутиб туради. Биз ҳам баъзан Худога шундай яқин бўлганимиз ҳолда дилимиз ундан узоқ бўлиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top