3:11

Рўза тутиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги суҳбатимиз бироз танамизни қийнайдиган мавзу – рўза тутиш ҳақида. Биз киммиз? Нега биз рўза тутишимиз керак? Худони чуқурроқ билишимиз, ҳаётимизда Ўзининг Муқаддас Руҳи борлигини кўрсатиши ва шу орқали бизга шифо бериб, бизни озод қилиш мақсадида У рўзани ўйлаб топди. Ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳаси – ақлий, жисмоний, руҳий ва ҳиссий томонлари рўза орқали марҳамат қилинади, у душманнинг биздан яширин қурган қалъаларини емиради. Баъзи руҳлар фақат рўза билан ҳайдаб чиқарилиши ҳақида Муқаддас Китобда аниқ қилиб айтилган. Исодан шогирдлари нега ёвуз руҳлар уларга итоат қилмаслигини сўраганларида, У қуйидагича жавоб берди: «…бу тоифа жинларни рўза ва ибодатдан бошқа йўл билан қувиб бўлмайди» (Мк 9:29).

Narrator 2 Рўза худди бизни шайтондан ҳимоя қилувчи муқаддас зайтун мойи сургандай таъсир қилади. Рўзанинг вазифаси ҳақида Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Мен истаган рўза – адолатсизлик кишанларини парчалаш учун, бўйинтуруқ урилганларни халос қилиш учун, мазлумларни озодликка чиқариш учун, ҳар қандай бўйинтуруқни синдириш учун эмасми?! …яқинларингиздан ёрдамингизни аяманг» (Ишаё 58:6-7). Ҳатто рўза фақат шу биргина вазифани бажарса ҳам, руҳий шифо томон кетаётган ҳар бир одам итоаткорликнинг бу қадамини қўйган бўлар эди. Қай биримиз шайтоннинг занжирларидан озод бўлишни истамаймиз? Худонинг кучи ўзининг ҳаётига ва ҳолатига киришига ким муҳтож эмас? Ким ҳеч бўлмаганда битта салбий туйғудан қутулишни хоҳламайди?

Narrator 1 Биз ҳаммамиз буни хоҳлаймиз. Унда бизни рўзадан нима ушлаб турибди? Жаҳолат ва қўрқув. Биз Муқаддас Китобда рўза ҳақида нима дейилганини ва унинг ажойиб имкониятлари тўғрисида ҳеч нарса билмаймиз. Агар овқатланмасдан ўринга ётсак, кечаси очликдан ўлиб қолишдан қўрқамиз. Ëки бизни бош оғриғи, кўнгил айниши, заифлик ва бош айланиши қўрқитади. Аммо шунга қарамай, бугун рўзанинг яхши томонларини кўрсатадиган бир нечта далилларни кўриб чиқамиз. Эски ва Янги Аҳд китобларида рўза саксон мартадан кўпроқ тилга олинган. Исонинг Ўзи ҳам рўза тутган. Агар у бизнинг соғлиғимиз учун хавфли бўлса, Муқаддас Китобда рўза ҳақида шунчалик кўп гапирилармиди? Рўза – бу руҳий машқдир, рўза давомида биз ибодат билан шуғулланамиз. Худо билан мулоқотга киришамиз. Бу эса бизга ижобий таъсир кўрсатади, тартибли бўламиз. Тартиб эса доимо мукофотланади.

Narrator 2 Жисмоний машқларни бажариб ўз танамиз учун мукофот олганимиз каби, рўза кўринишидаги руҳий тартиб ҳам руҳий мукофот олади. Рўза сизнинг руҳингизни, қалбингизни ва танангизни поклайди. Рўза тутаётганда биз илоҳий бошқаришга ва ваҳийга эга бўламиз. Рўза бизни Худонинг юзини ахтаришга ва У билан янада яқинроқ муносабатга ундайди. Худонинг овозини эшитишга ва Унинг иродасини тушунишга ёрдам беради. Биз рўза ҳақида бунданда кўпроқ гапиришимиз мумкин, аммо афсуски фақтимиз чегараланган. Қадрли тингловчи рўза билан руҳий ҳаётингизга ёруғлик киришини истасангиз, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз орқали бу ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top