3:21

Инъомлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Йил бўйи бўладиган хилма-хил байрамлар бизни қувонтиради. Яхшиямки байрамлар бор, бўлмаса йил зерикарли бўлган бўларди. Айниқса, байрамларда совға олиш ундан ҳам мароқли. Тасаввур қилинг-а, сизга кимдир ялтироқ қоғозга ўралган ва чиройли тасма билан боғланган совға олиб келди. Сиз совға учун чин юракдан миннатдорчилик билдириб, кейинроқ очиш учун бир четга олиб қўясиз. Совғалар ҳар бир кишини хурсанд қилади, айниқса бу совға жуда ўрнида ва керакли совға бўлса. Худо бизга ҳам бир талай совғалар берган – бу совғаларни биз инъомлар деймиз. Аввало Худо бизга Ўз Ўғли Исони, сўнг Муқаддас Руҳни инъом қилди. Шу икки инъомдан Унинг бошқа ҳадялари келиб чиқади, масалан, ҳақгўйлик, мангу ҳаёт, башоратгўйлик ва тинчлик. Булар Худо биз учун тайёрлаган инъонларнинг фақат кичик бир қисми ҳолос.

Narrator 2 Шундай инъомлардан тўрттаси Худо йўлида бардам бақуват бўлиб юришимиз, тикланишимизга асқотади. Булар: Худонинг марҳамати, Унинг севгиси, кучи ва Унинг ҳотиржамлиги. Бироқ бу ҳадяларни ҳеч қандай ҳаракатсиз ололмаймиз. Бу ҳадяларни олиш учун ҳам қадам ташлашимиз, қўл чўзишимиз керак бўлади.

Бизнинг жисмоний ўсишимиз учун овқат зарур бўлганидай, севги ҳам бизнинг қалбимиз учун зарур. Билим бизнинг ақлий ривожланишимиз учун керак. Агар қалбимиз меҳр билан озиқланмаса, туйғуларимиз ривожланишдан тўхтайди. Шунда биз ўзимиз билмаган меҳрни қидиришга тушиб кетамиз. Аммо агар бизга меҳр кўрсатиши лозим бўлган инсонларга меҳр кўрсатишни хоҳлашмаса ёки кўрсата олмасалар, бу меҳрни қаердан олишимиз керак?

Narrator 1 Меҳр йўқлигида ҳар қандай диққат эътибор, майли у салбий бўлсин, ҳеч нима йўқлигидан яхшироқдир. Ўзгаларнинг диққатини ўзимизга тортиш, уларнинг севгисини ҳис қилиш учун қилмаслигимиз керак бўлган ишни қиламиз, гапиришимиз керак бўлмаган гапни гапирамиз. Аммо руҳан бошқача йўл тутилади: бу ерда гап Худонинг севгисини қабул қилиш ҳақида кетаяпти. Баъзилар оилада ота-онасидан, атрофдаги қариндош-уруғлардан меҳр кўрмагани учун, Худо уларни севишига ҳам ишонмайди. Ҳар қанча Худо уни севиши ҳақида эшитмасин, бу ҳақида ўқимасин, барибир буни юрагига қабул қила олмайди. Баъзилар эса «Мен Худонинг севгисига нолойиқман, шунинг учун У мени севмайди» — деб ўйлайди.

Narrator 2 Агар сиз ҳам шундай ўйласангиз, баъзи нарсаларни билиб қўйишингиз керак. Худо биз севгандай севмайди. Унинг севгиси сизга нисбатан камроқ ёки кўпроқ бўлиши учун сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Муқаддас Калом Худовандимиз ҳақида шундай дейди: «…Ўша Раб – ҳамманинг Раббидир, исмини чақирганларнинг ҳаммаси учун У эҳсонга бойдир» (Рим 10:12). У сизни ҳам бошқаларни севгандек севади. Сизни улардан кам кўрмайди. Худо севгиси инъомини бир эшикка ўхшатсак, унинг калити — биз унинг ҳақиқийлигига ишониш десак бўлади. Унинг ҳақиқийлигига ишонсаккина Худонинг севгисига эришамиз. Худо севгисини ўзимиз қабул қилмаймиз, уни Худонинг ўзи беради, шу билан бирга Худо севгисидан бизни ҳеч нарса ажрата олмайди. Азизлар Худо севгиси ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга батафсил маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top