3:16

Бир-бирини рағбатлантириш

MP3

«Бу воқеалар бўлиб ўтгандан сўнг, Павел ўз кўнглида Македония ва Ахаядан, ўтиб Қуддусга боришга жазм этди. У ерда бўлганимдан кейин Римни ҳам кўришим керак, — деб ният қилди» (ҲАв 19:21)

Ассалому алайкум. Сизнинг назарингизда бу дунёда яшаётган Худонинг фарзандлари учун энг муҳим ва энг керакли нарса нима? Бизлар Худонинг иродасини билиб олишимиз учун нима керак? Кидир Калом, деб жавоб бериши мумкин. Бу тўғри. Каломсиз Худонинг иродасини била олмаймиз. Аммо бундан ҳам муҳимроқ бир нарса бор. Бу Муқаддас Руҳ. Ҳар бир имонлида Муқаддас Руҳ кучи бўлиши керак. Унинг кучи билан биз Худо бизга нима демоқчи бўлаётганини, биздан нима истаётганини билиб оламиз. Ҳеч, ҳаётингизда энди нима қилишим керак? Қандай қадам ташлашим ёки қаерга боришим керак, деб ўйлаганмисиз?

Менда кўп шундай бўлган. Руҳий ҳаётимнинг кейинги босқичига қандай қадам қўйишни билмаган пайтлар кўп бўлган. Мана шундай иккиланишлар бўлмаслиги учун ҳам Муқаддас Руҳ кучига эга бўлиш керак. Муқаддас Руҳ кучига эришиш учун нима қилиш керак? Муқаддас Руҳ кучига эга бўлиш учун руҳий кўзларингиз очилиши лозим. Ëки бўлмаса буни тескарисини ҳам айтиш мумкин. Руҳий кўзларга эга бўлиш учун Муқаддас Руҳ кучи керак. Шундай нарсалар борки, уларни фақат руҳий кўзлар билан кўриш ва тушуниш мумкин. Буларни фақат руҳий кўзларимиз очилгандагина кўра оламиз.

Руҳий муаммолар ҳар бир имонлига азоб беради. Шундай муаммолар бўладики, инсон ўз кучи ва ҳаракати билан ҳам ҳал қила олмайди. Отам Атонинг шарофати билан кириб келган муаммодан дунё азоб чекмоқда.

Қадим замонда бўлганидай, бугун ҳам Худодан узоқлашган кишилар ўз танавий хоҳишларига қараб яшайдилар. Муҳит ва шароитдан келиб чиққан ҳолда, турли урф-одатларга бериладилар. Баъзи урф-одатлар инсонни яхшиликка етакламайди. Чунки улар орқали шайтон бизга қарши курашаётган бўлади. Бироқ бу нарсалар оддий одамлар кўзидан яширин. Шайтон ҳар бир оиланинг руҳий муаммоларини усталик билан ишлатиб, уларни жарликка етаклайди. Бу нарсани тушуниш ва англаш учун эса киши Худонинг инсониятга берган инояти ва хушхабарини эшитиши керак.

Дунёнинг муаммосини ва руҳий ҳақиқатни билган одам Худонинг руҳий кучига эга бўлади. Худонинг режаси дунёни қутқариш, истаги – шайтон эгаллаб олган маданиятни қайта тиклаш. Руҳий кучга эга бўлиш учун энг аввало Муқаддас Руҳга эга бўлиш керак.

Исо Масиҳ осмонга кўтарилишдан олдин, ҳаворийларга: «Отам ваъда қилган Муқаддас Руҳни олмагунча Қуддусдан кетмай туринглар» — дегани ёдингиздами? Ҳаворийларга топширилган вазифани фақатгина Муқаддас Руҳнинг кучи билангина, амалга ошириш мумкин эди.

Павел Қуддусда бўлганидан кейин Римни ҳам кўришим керак, дегани ёдингиздами? Ҳар бир имонлининг ўз «Рим»и бўлади. Аниқроғи Худонинг иродасига асосланган мақсади бўлади. Агар ҳаётда қай томонга юришни билмаётган бўлсангиз, асло тушкунликка тушманг. Худодан қалбингизни Муқаддас Руҳга тўлдиришини сўранг. Шу пайтгача сизни бошқариб, сиз билан бўлган Худо бундан кейин ҳам сиз билан бирга бўлади. Мақсадингизни бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизда яширин бўлиши ҳам мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top