3:25

Самариялик аёл

MP3

Ассалому алайкум. Муқаддас Каломда исмлари қайд этилган аёллар ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Бугун эътиборингизга Инжилда Исо Масиҳ билан бахслашган Самариялик аёл ҳақида кенг маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Бу аёл Исо Масиҳ Самариядан ўтаётганида қудуқ олдига тўхтаб сув ичмоқчи бўлганида учраган аёл эди. Бу аёлнинг ҳам исми берилмаган. Самариялик аёл ҳикоясини уч босқичга бўлиш мумкин. “Исо Яҳёдан кўра кўпроқ шогирд орттириб, сувга чўмдиряпти, деган хабар фарзийларнинг қулоғига етиб борди. Ваҳоланки, халқни Исонинг Ўзи эмас, шогирдлари сувга чўмдираётган эдилар. Бу хабар фарзийларнинг қулоғига етиб борганини Исо эшитгач, Яҳудияни тарк этиб, яна Жалилага йўл олди. У йўлда Самариядан ўтиши

керак эди. Шундай қилиб, У Самариянинг Сиҳар деган шаҳрига келди. Бу шаҳар Ёқуб ўз ўғли Юсуфга берган ерга яқин эди. Ёқубнинг қудуғи ҳам ўша ерда эди.”

Сизнингча, Исо Масиҳ тасодифан бу йўлдан юрганми? Ахир у яҳудийлар самарияликларнинг ерларидан ўтмаслигини биларди-ку?! Исо Масиҳнинг қандайлигини яхши билсангиз, бу аёл билан учрашиш учун атайлаб шу йўлдан ўтганини билиб оласиз. “Йўл юриб чарчаган Исо қудуқнинг ёнига ўтирди. Тахминан туш пайти эди. Шу вақт Самариялик бир аёл сув олгани келиб қолди. Исо унга: — Менга ичгани сув бер, — деди. Исонинг шогирдлари эса овқат сотиб олиш учун шаҳарга кетган эдилар. Самариялик аёл Унга шундай деди: — Сиз яҳудий бўлсангиз, мен эса Самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб мендан сув сўрашга журъат этдингиз?! (Нега десангиз, яҳудийлар Самарияликлар билан алоқа қилмайдилар.)” Эътибор қилсангиз, куннинг қоқ ўртаси ва иссиқ пайтига тўғри келган пайтда учрашишган улар. Яна биласизки, аёллар одатда сувга бир ўзлари бормайдилар.

Ундан ташқари бу аёлнинг эркаклар билан тортинмай гаплашадиган ва маҳмадона аёл бўлганини билиш мумкин. Масиҳ билан суҳбатлашиб, унинг чиндан ҳам кутилган Масиҳ эканини билгач, қишлоққа қайтиб борди. “Шу пайтда Исонинг шогирдлари келиб қолишди. Унинг бир аёл билан гаплашаётганини кўриб ҳайрон бўлишди. Лекин бирортаси ҳам: “Нима хоҳлайсиз?” ёки: “Нимага бу аёл билан гаплашяпсиз?” — деб сўрамади. Аёл кўзасини ўша ерда қолдирди–да, шаҳарга бориб, одамларга деди: — Юринглар, бир Одамни кўринглар. У менинг қилган ҳамма ишларимни айтиб берди! Ўша Масиҳ эмасмикин?” Агар унинг Масиҳ билан суҳбатини ўқиган бўлсангиз, бу аёлнинг эркакларга суяги йўқ бўлганини, унинг қалби ниманидир қидирганини билиб оласиз. нега аёллар эрларидан ажрашиб, бошқа эрга тегадилар? Фақат қалби истаган нарсасига эришолмаган аёллар, нимадир қидиради.

Аммо бу аёл Исо Масиҳни учратганидан кейин, қалби қидирган нарсани топди. У шунчалик хурсанд бўлганидан, у жамиятнинг энг сарқит аёли, яъни енгилтак аёл бўлгани учун, у билан ҳеч ким гаплашмас, унга жирканиш билан қарашарди. У ҳам буни билган, аммо қалбидаги истаган нарсасига эришганидан хурсанд бўлиб, одамлар билан ўртасидаги жарликни ва совуқчиликни ҳам унутиб, уларга бу хушҳабарни етказишга шошди. Шундан биламизки, у енгилтак аёл бўлгани билан, қалби Худога интилган. Исо Масиҳ билан суҳбатда самариялик аёл У ҳақида билиб олди, унга ишонди ва бошқа одамларга у ҳақида айтиб берди. Қадимда сув ташиш оиладаги ёш аёл ёки қизларнинг вазифаси бўлган. Самариялик аёл ёш эмасди, демак унинг фарзанди ҳам бўлмаган. Аёл Масиҳнинг яҳудий бўлишига қарамай, ҳамма рад этган аёл билан сўзлашаётганидан ҳайратланди ва қабул қилинганини ҳис қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top