2:44

Худонинг куч-қудрати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Сиз ҳеч Худонинг кучи ҳақида эшитганмисиз? Яшар эканмиз, атрофимиздагилардан инс-жинслар, ёвуз руҳлар, фалон мулланинг кучи ҳақида кўп эшитамиз. Бироқ Худонинг кучи ҳақида гапирадиганлар кам. Аслида бизнинг қалбларимиз шифо топиши учун Худо бошқа ҳадялар билан бир қаторда Ўз кучини ҳам беради. Чунки руҳий соғлик ва тикланишни истаган ҳар бир кимса бу инъомга муҳтож ва уни ола билиши керак. Худованд бизни «биз имонлиларга таъсир ўтказаётган Унинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам» «У Ўзининг улуғвор бойлиги билан ички борлиғимизни бақувват қилишини » ҳам билишимизни истайди. Чиндан ҳам баъзида неча марталаб Каломда Худонинг куч-қудраги ҳақида ўқиганимизга қарамай, уларни ёдимиздан чиқарамиз.

Narrator 2 Калом бизга шундай дейди: «Биз имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар» (ЭФ 1:19). «У Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларни куч-қудратли қилсин, Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин» (Эф 3:16). Биз шундай куч – қудратга эга бўлишни истаймиз. Худованд бизнинг ички борлиғимизни Ўзининг Руҳи билан бақувват қилишини, ҳар қандай оғир шароитда ҳам бардам ва қудратли бўлишни истаймиз. Бунинг учун нима қилиш керак? Худонинг кучини қабул қилиш учун сиз Уни қабул қилишингиз, англаб етишингиз, ким сизнинг душманингиз эканлигини билиб олишингиз, Худонинг кучи душман кучидан юқорироқ эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Унинг кучига эришиш учун Исо сизга берган очқичлардан фойдалана билишингиз керак.

Narrator 1 Зеро Раббимиз шундай деган: «Осмон Шоҳлигининг очқичларини сенга бераман. Ер юзида сен нимани боғласанг, осмонда ҳам боғланган бўлади. Ер юзида сен нимани ечсанг, осмонда ҳам ечилган бўлади» (Матто 16:19). Исо шундай дейди: «…Осмон шоҳлигининг очқичларини сенга бераман». Калитлар куч-қудратга, ҳокимиятга ва имтиёзларга йўл очади. Шундай нарсалар борки, то уларни иш ҳолатига келтирмагунча ишланмайди, худди шундай то ўчирмагунча улар ишлашдан тўхтамайди. Калит двигателга қувват бермайди – калит уни озод қилади. Худонинг Шоҳлиги бу – Худонинг чексиз ҳукмронлигидир. Биз Унинг ҳукмронлигига мутлақо тобе бўлишимиз учун ўз иродамизни Унга батамом бўйсундиришимиз лозим.

Narrator 2 Унинг калити бизнинг шоҳлигимизга мос келади. Унинг кучи буйруқ билан озод бўлади, аммо бу бизнинг инжиқликларимизни қолдириш учун бўлмайди.

Худодан келган кучни қабул қила олишни ҳам билиш лозим. Бунинг учун Худонинг йўлидан юриш, Унга итоат қилиш керак бўлади. Шундагина Худо Шоҳлигининг калитларини қўлга киритамиз. Агар сиз ўзингизни вазиятингиз олдида заиф ва кучсиз сезсангиз, сиз заиф, Худо эса кучли эканлиги учун Унга миннатдорчилик билдиринг. Биз заиф ҳолда Унинг олдига келганда кучга тўламиз. Кучимиз бизда Ўз ишини амалга ошираётган Муқаддас Руҳдан келиб чиқади. Инсон табиати уни доимо аввалги тобеликка тортади. Шунинг учун бизга доимо Муқаддас Руҳ керак. Ҳар тонг Худованд сизни Муқаддас Руҳга тўлдиришини сўранг. Шунда ҳаётингиз ўзгарганини кўрасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top