3:46

Биз хали хам гунохкормиз, лекин Худо биз билан

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, ёдингизда бўлса биз анчадан бери қахрамонимизнинг мусофирчилик сафари хақида гапириб келмоқдамиз. Хикоянинг давоми эса қуйидагича. Илхом булоқ ёнидаги соя жойга ўтириб фикр юритишни бошлади. “Карвондан ажралиб ёлғиз қолганим туйғуси бир оздан сўнг ўтиб кетади. Мен Калом устидан фикр юритиб, қилган гунохим учун рўза тутаман” деган фикрни хаёлидан кечирди. Лекин фикр юритиш пайтида боши оғриб бирданига у ухлаб қолди. Хурсандчиликка тўлган ўтган оқшом Илхомнинг нақада гунохкор эканини намойиш этган эди. Хозир эса, тинч жойда бўлиб у қаттиқ уйқуга кетиб туш кўрди. Тушида эса, Илхом Хиротдаги жамоатда, барча йиғилганлар қаршисида ўтирганини кўрди. Унинг юрагини уят ва қўрқув тўлдирган эди. Унинг фикрича, йиғилганларнинг хаммаси унга тикилиб қараб турганини сезарди.

Худога маъқул хаёт кечиришни жон деб истаган Илхом, энди хамма орзулари қулагандек бўлди. У ерда чўпони Каримбек ака Таврот китобидан дарс ўтказиб Нух пайғамбар хақида жамоатга гапирар эди. Илхом, чўпони худди унинг калласи ичида гапирганидек унинг гапини жуда қаттиқ ва ойдин эшитар эди. “ Кемадан чиқиб” гап бошлади чўпон, “Нух пайғамбар қурбонгох қуриб у ерда Худога бағишлаб қурбон келтирди. Келтирган қурбонинг хушбўй хиди Худога манзур бўлди. Каломда қурбонлик хақида ўқиганингизда бизнинг қурбонимиз хақида хам ўйланглар. Хазрати Исо Масих гунохларимиз учун қурбон бўлганини дойим ёдингизда тутинг. Нух пайғамбар хам, қанча солих одам бўлмасин, у барибир гунох қилди. Каломда у шароб ичган ва шу йўсин маст бўлган деб айтади. Шунда хам, у Худога эргашишда тўхтамади. Исо Масихнинг қилган қурбони дойим биз биландир, хеч нарса бизни бу қурбонликдан узоқлаштирмаслиги керак. Биз Худога савоб ишлар билан эмас, аксинча фақат Исо Масихга бўлган имонимиз орқали Унга манзур бўламиз.” деб айтар эди чўпон. Қахрамонимизга соя бериб турган дарахтда ўтирган қарғанинг қариллаши уни уйғатиб юборди. У ўзига келиб, қаерда эканини эслади.

Уят ва айиб туйғуси унга яна қайтиб келди. “Мен худди Гетсемандаги шогирдларга ўхшаб ухлаб қолдим. Мен дадил бўлиб Худонинг сўзини ўқишим керак” деб ўйлади қахрамонимиз. Илхом, дадиллик билан Мусонинг ўнта қонуни, Исо Масихнинг тоғдаги ваъзи ва Довуд пайғамбарнинг Забур китобидан оятларни эслади. Бу оятлар унга тинчлик беришини, йўлида бошқарув беришини ва хавотирини йўқ қилганини пайқади. Унинг ёдига тушган биринчи оятлардан бири Забур китобидаги Довуд пайғамбарнинг Уриянинг хотинига қарши қилган гунохи хақида эди. “Ўзингни севгинг билан менга рахм қил!” Довуд пайғамбарнинг ноласи худди Илхомнинг ноласига ўхшаб кетар эди. “Гунохим ва ёмон қилмишларим мени дойим пойлаб туради” деган оятларни ўқиб Илхом баланд овози билан йиғлади. У чиндан хам қилган гунохига ачиниб, кўз ёшлари билан нола қилиб товба қилди. У нола қилиб йиғлаган бир пайтда, ёнидаги булоқ тепасида бўлиб қолди. Азизлар, ушбу қизиқарли хикоянинг давомини кейинги сафар тинглаймиз. Бордию хикояларни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилга хабар йўлланг, ёки бўлмаса тўғридан тўғри www.najot.com сайтимизга кириб кўчириб олинг. Ундан ташқари, сайтимизга кириб у ерда бошқа имонли ака ука ва опа сингиллар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Хайир азизлар, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top