3:07

Буюкроқ Улуғликлар

MP3

Narrator 1 «Мен улар учун сўрайман; дунё учун эмас, балки Менга берганларинг учун сўрайман. Чунки улар Сеникидир. Зотан Меники бўлган ҳамма – Сеники, Сеники эса – Меникидир. Шу тариқа Менинг улуғворлигим улар орқали зоҳир бўлади »(Юҳ 17:9-10).

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Биз ҳаёт эканмиз бу дунёга, моддият билан боғлиқ дунёга боғлиқмиз. Агар бу дунёнинг ишларига шўнғиб кетсак, руҳий ҳаётимиз ҳақида унутиб қўямиз. Моддият билан боғлиқ дунёда биз ўзимизнинг хурсандчилигимиз, бошқаларнинг фикри ва талаблари билан яшаймиз. Руҳий ҳаётимизга қарасак, бунинг бутунлай акси эканлигини кўрамиз. Биз Худовандни улуғлашни истаймиз, бироқ вақтимиз жуда тиғиз. Офисдаги ишларимиз кутиб турмайди, қилинадиган ишларни ўз вақтида яхши бажаришимиз керак.

Narrator 2 Уйда эса яна ишлар, вазифалар, тўлов қоғозлари, телефон қўнғироқлари, хуллас ҳеч ҳам бўш вақт тополмаймиз. Худога вақт ажратишимиз кераклигини ўйлаймиз-у, аммо бу ўй ўйлигича қолиб кетади. Қилинадиган ишларимиз рўйхатига қараймиз. Жуда тиғизлигини кўриб, виждонимиз Худо олдида қийналади. Худога вақт ажратишимиз кераклигини биламиз-у, аммо барибир вақт ажратмаймиз. Шунда Худога: «Бўпти, Худовандим, Якшанба куни уч соат, Шанба куни кечки пайт, бир соат, ҳар Чоршанба куни кечурунлари 15-20 минутдан вақт ажратаман» — деймиз. Шундай қилиб, календарга, қалам билан белгилаб қўямиз. Қаранг, Худога кундалик ишларимиздан, ташвишларимиздан ортган вақтни ажратаяпмиз. Бу ёмон демоқчи эмасман. Аммо Худо шундай қилишимизни истармикан?

Narrator 1 Худога вақт ажратиш яхши, бу мақтовга арзигулик иш. Аммо биз ўзимизни-ўзимиз мажбурлаб, кундалик иш тартибимизга Худога вақт ажратишимиз шарт эмас. Шундай қилсак, Худони улуғлаймиз, Худо истаган ишни қиламиз, — деб ўйлаймиз. Аммо Худо биздан Уни улуғлашимиз учун алоҳида вақт ажратишимизни истамайди. Худо билан бирга бўлишни, шу вақт давомида Уни улуғлашни иш режамизнинг қайсидир бурчагига тиқиштириб қўйишимизни хоҳламайди. У биздан кунимизнинг бир қисми бўлишни истайди. Худо учун вақт ажратманг. Худо Ўзининг кучи, сабр тоқати, муҳаббати билан кундалик ҳаётингизга сингиб кетсин. Агар шундай бўлса сиз бутунлай бошқа одамга айланасиз. У сизнинг ичингизда кечадиган ўзгаришлар эвазига улуғворликни қабул қилади. Бизнинг Худога ажратадиган сокин вақтимиз, У билан бирга вақт ўтказишимиз Худога улуғворлик келтиради, аммо бундан ҳам улуғворроқ улуғликлар бор.

Narrator 2 Бу – Худо учун яшалган ҳаёт улуғлиги. Худо биздан Уни ҳаётимизнинг бир қисмига айлантиришимизни истайди. Бу Худонинг янги истаги эмас, Худо буни доимо хоҳлаб келган. Агар Муқаддас Каломга қарасак, Худо аввалдан шуни истаганини кўрамиз: «Эшит эй Исроил! Раббимиз Худованд ягона Худованддир. Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан бутун жонинг билан, бутун кучинг билан сев. Бугун мен сизларга бераётган амрларим юрагингизга ўрнашсин. Уларни фарзандларингизга сингдиринг. Улар ҳақида ўтирганингизда ҳам, юрганингизда ҳам, ётганингизда ва турганингизда ҳам гаплашинг. Уларни худди белгидай билакларингизга ва пешонангизга боғлаб қўйинг. Эшикларингиз пештоқига ёзиб қўйинг».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top