Narrator 1 Ассалому алайкум, қадрдон тингловчи. Суҳбатларимизни тинглаб бораётган бўлсангиз, ўтган сафар сизлар билан рўзанинг нега муҳимлиги ҳақида гаплашгандик. Бугун эса рўза ҳақидаги тушунчамиз тўлиқ бўлиши учун унинг қандай тутилиши ҳақида сўзлашамиз.
Биз Худога ёқиш учун рўза тутмаймиз. У бизни бусиз ҳам яхши кўради, рўза тутамизми ёки йўқми – бундан қатъий назар яхши кўраверади. Бундан ташқари, рўзага Худованддан бирор нарса ундириш воситаси, деб ҳам қарамаслик керак. Рўза – бу Унга яқинлаша олишимиз, қалбимизни Унинг Муқаддас Руҳи учун очишимиз, У бизни ҳаётимизга қанчалар қудратли таъсир қилишини кўра олишимиз мумкин бўлган даврдир. Шубҳасиз, рўза фойдали жисмоний натижаларга ҳам олиб келади, аммо бугун рўзанинг руҳий фойдаларига кўпроқ эътибор қаратамиз.
Narrator 2 Рўзанинг зарурлиги ва муҳимлигига ишонч ҳосил қилдик. Энди унинг қандай тутилиши ҳақида ҳам билиб олишимиз керак. Рўза тутишни энди бошлаётган бўлсангиз, аввалига фақат бир марталик овқатдан воз кечинг, сув ичинг ва шундай деб ибодат қилинг: «Парвардигорим, мен бу овқатдан Сенинг шуҳратинг ва менинг ҳаётимда душман қалъаларининг яксон бўлиши учун воз кечаман». Шундан сўнг озод бўлишингиз керак бўлган баъзи нарсаларни санаб ўтинг. Қандай ибодат қилиш сизга боғлиқ. Ҳозирги айтиб ўтган ибодатимиз бир намуна ҳолос. Кейинги гал рўза тутганингизда икки марталик овқатдан воз кечинг, сув ичинг ва ибодат қилинг. Ҳафтасига бир марта 24 соат ёки 26 соатлик рўзани тута оласизми, шу ҳақида ўйлаб кўринг. Баъзилар бир йилда қирқ кун рўза тутар эканлар ёки қирқ ҳафтада бир кундан. Худо фарзандлари учун рўза Худонинг овозини аниқроқ эшитишга имконият берувчи воситадир.
Narrator 1 Руза тутаётганингизда яна бир нарсага аҳамият беринг. Бу пайтда танангизга муносабатингиз қанчалик тўғри бўлса, рўза сиз учун шунчалар ёқимлироқ бўлади. Кейинчалик сиз ўттиз олти соатлик рўзани осон ўтказишга уринасиз, сўнгра йилига бир неча марта уч кунлик рўзани ҳам. Физиологик чекинишлар бўлганда ва рўза пайтида фақат сувнинг ўзи билан кифояланиш мумкин бўлмаса, бир кунлик сабзавотли ёки мевали рўза тутиш мумкин. Бу ҳамманинг қўлидан келади.
Рўза тутишга қийналадиган ёки бунга журъат қилолмайдиганлар учун рўзанинг қанчалик фойдали эканини кўрсатувчи бир нечта далиллар бор. Масалан, у Худонинг овозини яхшироқ эшитишга ва Унинг иродасини тушунишга ёрдам беради. Илоҳий куч учун қудратли оқим бўлиб, бу орқали оқиб ўтишга ёрдам беради.
Narrator 2 Рўза тутаётганимизда руҳий ўрнимиз мустаҳкамланади. Рўза пайтида Худовандга бўлган интилишимиз, ибодатларимиз ва Худонинг руҳий қудрати ҳаётимиздаги ҳар қандай тобеликни яксон қилади. Баъзилар тушкун кайфиятда юради, диққатларини жамлай олмайди ва шайтоннинг алдовларига қарши чиқа олмайди. Бундай пайтда ҳам рўза тутиш фойдали бўлади. Рўза тутиш ақлимизни тиниқлаштиради, тушкун кайфиятни енгади, салбий ва қайғуга солувчи фикрлардан озод қилади. Рўза тутиш орқали биз танамиз ва руҳимизни мустаҳкамлаб оламиз. Ўзимиз билмаган Худо инъомларини очади, бошимизга бирор бир ташвиш тушган бўлса, уни енгиллаштиради.