3:35

Ибодат пайтидаги ишонч

MP3

Ким Xудога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим, Xудо Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоғи шарт (Ибронийлар 11: 6). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Ижобат бўлган хамма ибодатлар имон тўфайли содир бўлган. Худонинг Каломига ва Унинг шахсига ишонмоғинг шарт. Мен ибодатни ўзига расм -русум қилиб олган кишиларни тушунмайман, улар қилаётган ибодатларига жавоб олишга ишонмайди, урф-одат бўлиб қолгани учунгина қилишади. Уларнинг ибодатлари хеч қандай натижа бермайди. Хаётда шундай холат бўладики, қилаётган ибодатингга натижа олмасликка ўрганиб қоласан. Натижага эришиш у ёқда турсин жавоб олиш хаёлингга хам келмайди, сен фақат қуруқдан-қуруқ бехудага ўрганиб қолганинг учун русум бўлиб қолгани учунгина ибодат қиласан. Бу бехуда харакатдир.

Худонинг Каломи бизлардан Унинг борлигига ишонишимизни талаб қилмоқда. Ишониш ёки эътиқод қилишнинг маъноси хеч қандай шубха гумонга ўрин бермасликдир. Ха иккиланмасликдир. Иккиланишни бас қил: имонинг Каломда бўлсин. Калом сенга нима деб айтаётганига қарагин. Худонинг хеч бир Сўзи амалга ошмай қолмас, ха У амалга ошира олмайдиган Сўзнинг Ўзи йўқ. Ишонмасликка қарор қилсанг, унда сен Xудодан хам буюкроғи бор деб айтаётган бўласан. Хаммамизга ишониш кучи берилган. Инсонлар Xудога ишониш ғоясини қабул қилишади, лекин ишонмасдан Xудонинг Номини тилга олиш қуруқ сўздир, унда маъно хам куч хам йўқ. Хаётда хали кўп саволларга жавоб топмаган бўлсанг уларнинг хаммаси имонга келиб тақалади. Ибодат қилганда Xудога ишонишимиз ва Унинг иродасини билмоғимиз шарт. Шундай қилсак Xудодан сўраганларингни олишга қаршилик бўлмайди, хеч кимнинг сени рад қилишига хуқуқи хам бўлмайди. Бундай одам Эгамиздан бирор нарса оламан деб умид қилмасин. У Худога таянмагани учун ҳаётида беқарор, ўзгарувчан бўлади (Ёқуб 1: 7-8). Ибодатда сенга қарши чиқувчи учта душман бор , улар қўрқув, шубха ва ишончсизликдир. Шубха иккиланиш маъносини билдиради. Сен қандайдир ишни бошлаб юбординг дейлик, ишнинг ўртасига келганда шубха кела бошлайди. Ёниб турган имонингни ўчириб сени тўхтатмоқчи бўлади. Мисол учун, Бутрус сувда юрган чоғида шундай холат бўлди:» Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, Бутрусни ушлади–да: — Эй имони суст, нега иккиландинг?! — деди.» Исо унга нега қўрқдинг демади, аксинча нега иккиландинг деди.

Агар иккилансанг ибодатинг ижобат бўлмайди. Агар сенга нима кераклигини ёки нима хохлашингни билсанг ўшангга ишон. Шубха ва гумон хаётингдаги иккинчи овоздир. Худо одамни яратганда унга шундай деган эди: »…яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан.» Биринчи овоз Xудоникидир ва у гапирган овоз йўл-йўриқ ёки бyйруқ каби бўлади. Шайтон амр ёки йўл-йўриқ кўрсатмайди. У Мамо Xавонинг ёнига келиб гапирганда иккинчи овоз эди. Иккинчи овозга қулоқ солмаслик учун диққат қилайлик ва ўзимизни тарбия қилайлик. Бу хар доим Xудонинг Каломига қарши туради. Барча шубха-гумонлар хақиқатга қаршидир. Миянгда бир қарорга келиб фикрингда чалғимай турсанг, қалъа вужудга келади ва сенга келаётган шубхалар қалъага урилиб яксон бўлади.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top