3:04

Бўғимларда нега туз йиғилади?

MP3

Narrator 1 Маълумки, инсон вужудида бўғимлар таянч ҳаракат тизимининг узвий бир қисмини ташкил этади. Бўғимлар воситасида турли шакл ва ўлчамли суяклар ўзаро бирикиб, ҳаракатланишга имкон беради.

Бугунги кун статистикасига кўра, ёши қирққа етган одамнинг 60-70 фоизида бир ёки бир неча сурункали касалликлар топилади. Улар орасида бўғим касалликлари 25-28 фоизни ташкил этади. Бўғимларда туз йиғилиши кўп омилли касаллик бўлиб, унинг асосида моддалар алмашинувининг ёмонлашуви, истеъмол қилинадиган овқат ва сув таркибида минералларнинг кўплиги, бўғимлардаги бирламчи яллиғланиш, тез-тез ангинага чалиниш, қуртлаган тишларнинг кўплиги, вужудда иммун тизимининг издан чиқиши, буйракнинг ўткир ва сурункали хасталиклари, камҳаракатлилик катта ўрин тутади.

Narrator 2 Бўғимларда туз йиғилишининг дастлабки аломатлари бўғимларнинг ғичирлаши, оғриқ бўлса, аста-секинлик билан бўғимларда ҳаракатнинг чегараланиб бориши, тана ҳароратининг аҳён-аҳёнда кўтарилиши, умумий аҳволнинг ёмонлашиши қўшилиб келади. Халқ табобатида бўғимларда туз йиғилишини даволаш бўйича бир қанча тавсиялар мавжуд. Жумладан, ҳасталанган бўғимларга карам баргини ўраш, сафро билан боғлам қўйиш, уқалаш муолажалари, ҳаммомда терлаш, қумга кўмилиш, илон заҳридан суртиш. Албатта буларнинг барчаси маълум миқдорда ёрдам беради. Аммо касалликнинг омили бартараф этилмас ва турмуш тарзи ўзгармас экан, туз йиғилиши, албатта қайталанади. Шунингдек, замонавий дори-дармонлар ҳам кутилгандек ёрдам бера олмайди.

Narrator 1 Бундай беморларни даволашда халқ табобати ва замонавий тиббиёт янгиликларини уйғунлаштириб қўллаш яхши самара беради. Жумладан, агар беморда аллергияга мойиллик бўлмаса, асаларига чақтириб даволаш тавсия этилади. Дастлабки кунлари 2-3 чақтиришдан бошланган муолажа ҳар куни 2 мартадан ошириб борилади ва жами бир курс давога 150-200 марта чақтириш тавсия этилади. Ушбу даво курсларини баҳор ва куз ойларида такрорлаб туриш мумкин. Агар жараён тизза бўғимида бўлса, катта ва кичик болдир суякларининг бошчалари бириккан чуқурчага саримсоқ бўтқасини ёнғоқ палласига солиб, 2-3 кунга ёпиштириб қўйиш мумкин. Ушбу соҳада кичкина жароҳат пайдо бўлиб, ичидан бир неча кун суюқлик оқади ва бемор аҳволи нисбатан енгиллашади.

Narrator 2 Бўғимларида туз йиғилган инсонлар, имкон қадар шифокор билан маслаҳатлашиб, ўзига маъқул келган муолажани олиши керак. Бу касалликка эътиборсизлик қилиш ярамайди. Инсон шифокор кўригига бориб туриши, овқатланиш тартибини меъёрига келтириши, серҳаракат бўлиши талаб этилади.

Қадрли тингловчи дунёдаги бўлаётган воқеалар, оила муаммолари, соғлиқ ҳақидаги турли туман мавзулар сизга қизиқарли бўлса, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради. Сиз ундан ўзингизга керакли барча маълумотларни топа оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top