3:01

Ягона қадрли зот

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Айтишларича, ҳар бир одам бу ҳаётда ўн беш минутлик машҳурликка эга бўларкан? Сиз ўша машҳурлик онларини бошдан кечирдингизми?

Ҳамма бу дунёда биринчи бўлишни истайди. Телевизор, радио, журналлар ва газеталар бизга тез-тез машҳур, кассабоп филмлар анонсини эълон қилади. Қайси китоб бестселлер бўлганини билдиради. Қайси мусиқа ҳафта ёки ойнинг энг биринчи ва энг яхши мусиқаси деб тан олинганини эшиттиришади. Йил охирида, «энг яхши» номига сазовор бўлиш учун курашадилар. Чиндан ҳам «Энг яхши актёр/актрисса» «Энг яхши мусиқа» «Энг яхши филм» номига эга бўлувчилар йил охирида маълум бўлади. Омад ва машҳурлик ўша онда уларга насиб этади. Бироқ бу машҳурлик узоққа чўзилмайди. То бошқа бир яхши нарса чиқмагунча уларнинг номи зикр этилади.

Narrator 2 Биз ҳам бу ҳаётда у ёки бу яхши ишларни қилиб, кўпчиликнинг назарига тушамиз. Бизни мана шу яхши ишимизни кўрадилар. Бошқаларнинг назарига тушишга ҳаракат қилиб, биз ўзимизга улуғворлик олишни истаймиз. Ҳар бир одам уни пайқашларини, у ҳақида яхши сўзлар айтиб кўкка кўтаришларини истайди. Бу улуғворликка интилиш дегани. Биз биладиган биргина Зот ҳамма улуғворликка муносиб. Бу Худовандимиз. Ҳамма улуғворликлар биргинаУнга тегишли. Муқаддас Калом Худованднинг улуғворлигини эълон қилади. Унинг улуғворлигини қадимги имон қаҳрамонлари баён қилишган: «Кимдир бу улуғвор Подшоҳ? Мана, Худованд, Сарвари коинот, Удир улуғвор Подшоҳ!» (Заб 23:10).

Narrator 1 Ҳаворий Павлус уни «Улуғвор Ота» деб атайди: «Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси улуғвор Падар, Ўзини таниб билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин» (Эф 1:17). Худовандимиз рашкчи Худо. У Ўзига тегишли бўлган улуғворликни бошқа билан бўлишмайди. Бу ҳақида У Мусога ўн амрни берганида айтган эди. Ишаё пайғамбарга У Ўзи ҳақида шундай деган эди: «Мен Худовандман: бу Менинг исмим! Мен Ўз улуғворлигимни бошқага, ҳамду-санони бутларга бермайман» (Ишаё 42:8).

Чиндан ҳам ҳамма улуғворликларга муносиби ягона Худовандимиздир. У қилган ишларни ҳеч ким қила олмайди. У каби ҳеч ким бўлолмайди. Ваҳий китобида шундай ёзилган: «Ë Раббимиз, ё Худойимиз! Сен шон-шуҳрат, иззат-икром, куч-қудратни эгаллашга лойиқсан. Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди» (Ваҳ 4:11).

Narrator 2 Биз Худованднинг ягона улуғворликка сазовор деб билиш билан, Унга қандай улуғлик келтирамиз?! Унинг йўлида юрар эканмиз, Унга итоат қилар эканмиз, қилган ишларимиз оқибатида қандай мақтов, эътибор берилса, буларнинг бари Худовандники эканини унутмаслигимиз керак. Биз ҳаётимиз давомида турли хил синовлардан, тиканли сўқмоқлардан юрамиз. Уларни индамай ҳаётимизга қабул қиламиз. Бунинг натижасида бизнинг энг қимматли имонимиз олтиндай тозаланишини биламиз. Атрофимиздагилар бизнинг ҳаётимизни кўрганида, бизнинг қанчалик софдил эканимизни эътироф этадилар. Азобланиш бизни ҳақиқий қилади ва Худовандга улуғлик келтиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top