3:01

Ғамхўр Худо 06

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан бенихоят хурсандмиз. Келинг азиз биродарлар, Исонинг онаси Марям билан ўша давр дин пешволарини солиштириб кўрамиз.

Марям агар Худонинг иродасини бажарса, уни қандай оғир синовлар кутаётганини биларди, лекин шунга қарамай, у ўз иродаси ва истакларини Унга бўйсундириб итоат қилди. Бошқа томондан, фарзийлар қонунни тўғри бажаришга ва Муқаддас Ёзувни ёддан билишга уринишса-да, аммо Худо ер юзига инсон қиёфасида келганда ва ҳатто Уни хочга михлашганда Уни танишмади.

Кўпчилик одамлар ҳаётини Муқаддас Руҳ бошқаришини исташади. Келинг азизлар, қандай қилиб Муқаддас Руҳга тўлиб яшаш мумкинлигини кўриб чиқамиз. Муқаддас Руҳ Исони ўз ҳаётига қабул қилган ҳамма одамларнинг ичида яшашига қарамай, агар биз Уни ҳаётимизни бошқаришига ва У бизни Ўз кучи билан тўлдиришига имкон бермасак, Муқаддас Руҳга тўлолмаймиз.

Кун мобайнида, иложи борича, бир неча бор имон билан Муқаддас Руҳга тўлишга қарор қиламиз. Албатта У бизни бошқаришини ва Унинг кучига тўлишни барча хоҳлайди. Руҳий одам билан дунёвий одамнинг асосий фарқи мана шунда. Муқаддас Китобда Муқаддас Руҳга тўлиш ҳақида амр берилган.

Эфесликларга мактубининг 5 боби 18 оятида: “Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб-тошинглар,” деб ёзилган. Биз Муқаддас Руҳга тўлиш Худонинг иродаси эканлигини биламиз, чунки Унинг Ўзи шундай амр берди.

Биринчи Юҳанно мактубининг 5 боб 14 ва 15 оятларида бизга ваъда берилган: “Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади. Агар Худо тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлганини ҳам биламиз”.

Азизлар, кун мобайнида бизга: “Худога итоат қилишни ва Унга ишонишни бас қил, ҳаётингни ўзинг бошқаришни бошла”, деган васвасалар келади. Айнан мана шундай пайтларда биз гуноҳ қилишни бошлаймиз. Аммо ҳар бир дақиқада Муқаддас Руҳга суянишни ўрганишимиз лозим.

Бу учун атиги иккита оддий қадам ташлашимиз зарур: биринчиси — гуноҳ қилиб қўйганингизни англаб етган пайтингизда тавба қилинг. Гуноҳ қилганингизни Худонинг олдида тан олинг ва кечирим бергани учун Унга миннатдорчилик билдиринг.

Иккинчиси эса, ўз ҳаётингизни Масиҳнинг бошқарувига тўлиқ топширинг ва Муқаддас Руҳ сизни Ўз кучи билан тўлдиришига ва ҳаётингизни имон бўйича бошқаришига ишонинг. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, келаси мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top