2:56

Бешик ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Гап бешик ҳақида кетганида, бобо-бувиларнинг ҳаммаси бешикнинг яхшилигини айтишади. «Бешик боласи бек боласи бўлади» — қизим. «Бешикда ётган бола, соғлом бўлади» «Бешикда бола яхши ухлайди», — каби гапларни гапиришади. Бироқ бугунги кунда шифокорлар бешикнинг юз фоиз яхши эканлигига шубҳа қилишмоқда. Бу фикрларнинг қай бири тўғри экан? Бу саволга жавоб топиш учун бугун бешик ҳақида батафсил суҳбатлашишни маъқул кўрдик, токи ота-оналар боласини бешикка белашларидан олдин бу ҳақида аниқроқ маълумотга эга бўлсинлар.

Бешикнинг эрта ёшли болаларга ҳам фойдали, ҳам зарарли томонлари бор. Масалан, бир ёшгача бўлган болаларни бешикда салқлаш турли хил инфекциялар юқишининг олдини олади.

Narrator 2 Бундан ташқари, тагини қуруқ ва иссиқ тутишдек қулайликни беради. Бу яхши албатта. Бироқ ҳамма нарсада меъёр бўлгани каби бешикда ётишнинг ҳам ўз қонун-қоидалари бор. Бола бешикда бир сутка давомида кундузи 2-3, кечаси эса узоғи билан 8 соатдан ортиқ ётмаслиги керак. Агар бола бешикда кўп қолиб кетса, биринчидан, терида турли хил зарарланишлар кузатилиши, масалан остида турли хил аллергик тошмалар, дерматитлар пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу ёшдаги болаларнинг суяк тўқимаси тўлиқ шаклланмагани сабабли моддалар, яъни калий, фосфор алмашинуви бузилиши натижасида суяклар мўртлашиши кузатилиши мумкин. Бунда суяклар борган сари юмшоқлашиб боради. Натижада суяклар бола қайси томонга қараб ётса, ўша ҳолатга берилувчан бўлиб қолади.

Narrator 1 Демак, бешикнинг зарарли томонларидан биттаси асосан суякларда, айниқса, калла суягида турли деформациялар юзага келишидир. Масалан, калла суягининг энса қисмлари яссиланади, чакка қисмлари чиқиб кетади ёки боланинг боши трапециясимон шаклга келиб қолади. Бу деформациялар келажакда асоратланиб қолиши мумкин. Чунки уларнинг тўғриланиб кетиши қийин. Бундан ташқари, бешикда ётган болани ўраб чирмаб ташламаслик керак. Чунки унинг териси нафас олишга қийналиб қолади. Бешикнинг кўрпа ва кўрпачалари мавсумга қараб алмаштириб турилиши лозим. Агар болани духобаларга ўраб, усти қоп-қоронғи қилиб ёпиб қўйилда, офтоб нурини кўрмаган болада рахит кучаяди. Бешикни жиҳозлаганда ҳавони яхши ўтказадиган ва ёруғликни меъёрда ушлаб турадиган матолардан фойдаланиш керак.

Narrator 2 Бешик тагидаги кўрпачалар тез-тез текширилиб турилиши, очиқ ҳавода, қуёш тиғида уч-тўрт соатга қолдириш керак. Чунки бешикнинг қуртлари бўлади.Улар бешик тайёрланадиган ёғочни яхши кўради. Қуртлар кўзга кўринмайди, лекин болани чақиб безовта қилади. Шунда оналар боласининг йиғлаш сабабини билмасдан, калла ичи босими деб ўйлаб, дўхтирма-дўхтир югуришади. Унинг олдини олиш учун бешикни ҳам офтоб тури тушиб турган ерга олиб чиқиш, тез-тез шамоллатиб туриш керак. Ўзбекларда бешикнинг жиҳозлари духобадан бўлиши русумга кирган. Бироқ унинг болани йўталтириши мумкинлигини ҳам кўпчилик билмаса керак. Чунки духоба ўзига чанг ва атрофдаги турли зарарли моддаларни тортиш хусусиятига эга. Болангизни бешикка ётқизишдан олдин билишинги керак бўлган маълумотлар мана шулар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top