3:05

Худонинг ғалабаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Бу воқеанинг бўлганига жуда узоқ йиллар бўлган. Дастлаб бу аёлнинг гувоҳлигини эшитганимда, бизда ҳам шундай воқеалар бўлишига ишонгим келмади. Бундай воқеалар фақат ғарбда бўлади, деб ҳисоблардим. Аммо бу аёл Худонинг кучи билан ўзидаги руҳий ожизликни, азобларни ва қулликни енга олди. Келинг, унинг гувоҳлигини ўзингиз ҳам эшитиб кўринг:

«Мен у пайтларда ёш қизча эдим. Онам ўзини ғалати тутарди. Ëш бўлганим учун ҳам онам нега ўзини бундай ғалати тутишига тушунмасдим. Баъзан яхши юрар, бизни эркалатар, баъзан эса бақириб йиғлар, бўлар-бўлмасга куларди. Шундай пайтларда онамга яқинлашишга қўрқардик. Мен оилада учта қизнинг кенжаси бўлганим учун укаларимга қарардим.

Narrator 2 Уларни ўйнатиш, овқатлантириш, ухлатиш менинг зиммамдаги вазифа эди. Онам шундай ғалати бўлса, отам қизларига умуман эътибор бермасди. Баъзан бизнинг атрофда юрганимизни ҳам сезмасди. У ишдан келиб, фақат ўғил укаларимни эркалатар, уларнинг ёнида турган мени пайқамасди. Бунга кўникиб кетгандим. Сал ақлимни таниганимда онамнинг руҳий касал эканини билдим. Отам эса уни ўзи яхши бўлиб кетади деб ўйлабми, ёки даволанишига пул кетади деб ўйлабми, онамни касалхонага ётқизмаган. Бу даҳшатли воқеа бўлганида 12 ёшда эдим. Эсимни таниб, оиламизнинг бундайлигидан сиқилиб, боғимизда дарахт тагида йиғлаб ўтирардим. Мендан 5-6 ёш катта бўлган қўшни бола келиб, мени… Бу ҳолатни эслашни ҳам истамайман. У менинг қалбимга оғриқ беради. Унинг қилганларини уйимдагиларга бир неча бор айтишга уриндим.

Narrator 1 Аммо мени эшитадиган ҳеч ким йўқ эди. Шу таҳлит ҳеч кимга қўшилмайдиган, ёввойи, ва қўрс қиз бўлиб ўсдим. Синфимиздаги, маҳалладаги болаларга – умуман эркак зотига бўлган нафратим кучли эди. Бу нафрат Исо Масиҳни ҳаётимга киритганимдан кейин ҳам тарк этмади. Бундан қийналардим. Бу ҳақида тинмай ибодат қилдим. Худованд ибодатларимга жавоб берди. У қалбимни Муқаддас Руҳига тўлдирди. Мен ўзимни Муқаддас Руҳнинг ихтиёрига топширдим. У аста-секин қалбимдаги жароҳатни даволади. Менинг характерим ўзгара бошлади. Мен эди мулойимроқ, сокинроқ бўлиб қолдим. Худованд менга тез-тез ортимда қолганларни унутишимни айтарди.

Narrator 2 Мен шундай қилдим, бироқ ҳар сафар қайсидир йигит қўлимни сўраганида, ўша азоб, ўтмишим юзага чиқарди. Менинг қўлимни сўраган йигитларга «Ҳа» жавобини беролмасдим. Улар қанчалик яхши бўлмасин, уларни севиб қолишдан ўзимни тиярдим. Шундай пайтларда Худованддан мени ҳеч нарсага қарамасдан, қабул қиладиган, мени тушунадиган, ўтмишимни юзимга солмайдиган йигитни учратишини сўрардим. Бир кун шундай кун келди. Уни учратдим. Унга ҳақиқатни айтиш учун узоқ ибодат қилдим. Сўнг ҳаммасини унга айтдим. У жимгина ўтириб эшитди. Кейин эса ҳаммасини ўйлаб кўришим керак, деб кетди. Бу воқеадан сиқилдим. Аммо Худога ибодат қилишдан, ҳаётимда бўлаётганларини Унга топширишдан ўзга иложим йўқ эди. Мен ҳаётимни ўзгартиришга ожиз эди. Аммо Худо ўзгартирди. Мен севган ва мени севган йигит қайтиб келди. Унинг юзларида ишонч ва муҳаббатни кўрдим.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top