2:58

Бағритошликдан қоч

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаётда бошқалар қайғусига шерик бўлмаган, уларнинг дардларига лоқайд қараган ва аксинча бечораларнинг қайғусини оширган кишиларга нисбатан «бағритош» деган сўзни қўллаймиз. Бағритошлик нима ўзи? Бағритошлик – бу ҳиссизлик, ўзидан бошқа кишининг қийинчиликларини ҳис қилмаслик, ёрдам бериш, уларнинг азобини ҳис қилиш туйғусининг йўқлиги деганидир. Қандай қилиб одамлар бағритош бўлиб қолишади? Бу саволга ҳар ким хар-хил жавоб бериши мумкин. Кимдир оилада муҳаббат кўрмаган инсон бағритош бўлади, деса бошқаси ҳаддан ташқари худбин одам бағритош бўлади, деган жавобни бериши мумкин. Аслида ҳар иккиси ҳам тўғри. Фақат ўзини ўйлаш, одамлар орасида мақтовга эришиш, оилада етарлича эътибор кўрмаган одам бағритошликка мойил бўлади.

Narrator 2 Ëки аксинча, оилада ҳаддан ташқари хўрланган, хўрлик туйғуси ҳаддан ташқари кучли бўлган инсон одамларга нисбатан ишончни, муҳаббатни йўқотади. Ҳамма одамни ёшлигида уни хўрлаган инсонлар каби деб билади. Шунинг учун ҳам уларнинг азобларига, қийинчиликларига беэътибор бўлиб қолади. Бундай одамлар бошқалардан фақат хўрликдан бошқа нарса кутмайди. Ëшлигида яқинларидан ёки бирор бир кишидан олган хўрлигининг аламини умри давомида бошқалардан олишга уринади. Мана шу бағритошлик билан ҳаёт кечиради. Шу бағритошлик орқали ўзи чеккан хўрликлар аламидан чиқмоқчи бўлади. Бундайлар ўзларини хўрланган ҳис қилиб, қуйидаги ёлғонга ишонадилар: «Мен ҳеч нимага арзимайман, шунинг учун одамлар мендан юз ўгиришлари табиийдир».

Narrator 1 Бағритош одам ёшлигида етарлича муҳаббат олмагани учун ҳам юраги фақат хўрлик ва бағритошлик туйғусига тўла бўлади. Бундай одам бошқаларга ҳам муҳаббат бера олмайди. Чунки унинг ўзи муҳаббат нималигини, уни қандай беришни билмайди. Бундай одам оила қуришга ҳам қийналади. У кимнидир ўзича севгандай бўлади-ю, аммо ўша кишига доимий севги бериб туролмайди. Севги ҳар куни янгиланиши, ҳар куни меҳр-муҳаббат, эътибор, ғамхўрлик билан мустаҳкамланиб туриши лозим. Бағритош одамнинг қўлидан эса бундай ишлар келмайди. Бағритошликдан қутулиш, бошқалар каби севги-муҳаббатда яшашнинг биргина йўли бор. Бу ҳам бўлса ёшлигида олган хўрликлар аламини унутиш.

Narrator 2 Буни унутиш қийин туюлиши мумкин, бироқ юрагингизни Худо севгисига очсангиз, Унинг Ўзи сиз тортган алам азобини йўқ қилади. Юрагингизни шифолайди. Худо Ўз Каломида шундай деган: «…Мен сизларни дунёдан танлаб олдим» (Юҳ 15:19). Агар кимнингдир сўзлари ёки қилмишлари сизда хўрлик туйғуларини чорласа, Исо сизни танлаганини эсингиздан чиқарманг. Агар хўрланиш руҳи фаолиятини сезсангиз, унга қарши туринг. Худованд сизни танлагани, сизни севиши ҳақида унутманг. У Ўз севгиси билан сизни ҳам севишга, аламларни унутишга ўргатади.

Бағритошлик ҳақида кўп гапириш мумкин, бу ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Ўз фикр-мулоҳазаларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимиз орқали ўртоқлашишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top