2:34

Чўпон ва мураббий-устоз

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Чўпонликнинг қандайдир алоҳида таъсири борми? Ҳа, албатта бор. Ўзига хос чўпонлик ҳақида нима дейиш мумкин? Ўзига хос дея, мен “ўзига хос одатдаги ёки аниқ ҳусусиятларни камол топганини” назарда тутмоқдаман. Бу ерда гап унинг қилиқлари ёки ташқи кўринишида кетмайди, чўпонлар ўз олдиларига қўядиган аниқ мақсад ва вазифалар ҳақидадир.

Энг авалло ўзига хос чўпон ва мураббий-чўпон кўп нарсаларда бир-бири билан рози эканлигини тушуниш керак. Ҳаддан ташқари ғалати, улар кўпинча бирон бир иш юзасидан бир-бири билан келишади, бироқ иш юритиш услубларига улар ҳар хил қарашади. Улар асосий таълимотга бир хил нуқтаи назарда эга бўлишлари мумкин, фақат жамоат ҳақида таълимотда турлича фикрдалар.

Умуман, улар таълим бериш ва тарбиялашда, ўзига хос чўпон бу масалаларни аниқлаб ўйлаб чиқмаса ҳам, улар бир-бири билан келишган ҳолда иш юритишади. Бу ерда ўзига хос чўпоннинг фарқланадиган ҳислатларини тилга олиш ўринли бўлади деб ўйлайман.

Ўзига хос чўпон ўзини халқ хизматкори, деб ҳисоблайди. Шунинг учун у: “Мен сизларга хизмат қиламан”- дейди. Ўйлашимча, бундай фикр жиддий адашмовчилик, чунки чўпон халққа эмас, Худога хизмат қилади (1 Кор. 4:1). Одамларни ўзини олганда, уларга хизмат қилишга лойиқ эмаслар.

Фақат Худога сажда қилишга ва хизмат қилишга арзийди. Одамларга хизмат қиладиган чўпон, уларнинг манфаатларига хизмат қилади. Агар у Масиҳга хизмат қилса, демак у халқнинг оддийгина манфаатлари учун эмас, балки унинг энг яхши манфаатларига хизмат қилади. Фақат Масиҳни рози қилиб, халқнинг муҳим манфаатларига хизмат қилиши мумкин. Акс ҳолда, одамларни инжиқликларини ва истакларини бажариш билан кўнглини топишга уринамиз ва хафсаламиз пир бўлиб, “куйиб қоламиз”.

Кўпинча одамларнинг манфаатлари Худонинг иродасига қарши чиқади. Бундай ҳолни исботлаш учун, масиҳийлар орасида топиладиган имонсизлардан, Худо хушхабар айтишга чақираётган одамлардан қочиш иштиёқини кўрсатиш мумкин.

Одатда бу яхши таълим режасини бажариш ниқоби остида бажарилади. Лекин Масиҳнинг хизматчиси абадийликда қандай бўлиши каби, одамларни ўз хоҳишларига қарши ҳаракат қилишга чақириши керак. Акс ҳолда чўпон заиф масиҳийларни тайёрлай бошлайди. Ўзига хос чўпон шогирдларни тайёрлаш ўрнига, эрксиз, текинхўр имонлиларни чиқариш билан банд. Мана шундай чўпонлар афсус, Раббимиз Шохлигини кенгайишига кўпинча тўсқинлик қилишлари бежиз эмас.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top