Narrator 1 «Чунки Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик Худосидир» (1Кор 14:33).
Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Атрофга қаранг, ҳамма нарса жуда мукаммал тарзда, ажойиб қилиб яратилган. Худованд ҳамма нарсани мукаммал тарзда яратиб, ҳаммасини ўз ўрнига жойлаштирган. Худо бизга шундай мукаммал табиатни яратиб, ўз ўрнига жойлаштирган экан, уларга нисбатан биз қандай муносабатда бўлишимиз керак, деб ўйлайсиз?! Худованд Мусо пайғамбарга Муқаддас Чодир қуриш кўрсатмаларини бергани ёдингиздами? Нега Муқаддас Чодирнинг ҳар бир жиҳозини Худованд шундай майда деталларигача тушунтирган экан? Муқаддас Чодирнинг Худованд истаганича қилиб қуриш, ясаш бизга руҳий аҳамият касб этмаса-да, Худованд учун уларнинг ҳар бири маъно касб этарди.
Narrator 2 Айнан шунинг учун ҳам Худованд Чодирнинг самодаги кўринишининг айнан нусхасини яратишларини истади. Мусо ва Худонинг халқи Унга қулоқ солишди. Ҳаётимиздаги нарсалар ҳақида қандай ўйлайсиз? Улар руҳийми ёки йўқми? Жамоатга бориб туриш, ибодат қилиш ёки бўлмаса Калом ўқишни руҳий деб ўйларсиз?! Ишга бориб – келиш, ота-оналар йиғилишларига бориш, уй-ишлари билан шуғулланиш-чи, улар руҳийми ёки йўқ?! Қилаётган ҳар бир ишимизнинг мақсади қандайлигига қараб, биз уларни руҳий ёки руҳий эмас, деб ҳисоблашимиз мумкин. Масалан, фикрлар тарқоқ бўлиб, ҳаёл бошқа жойда бўлгани ҳолда ибодат қилишни руҳий деб бўлмайди. Ёки аксинча, фарзандлар тарбиясига Худонинг кўзи билан қараш мақсадида ота-оналар йиғилишига бориш руҳий ҳисобланиши мумкин.
Narrator 1 Қилаётган ишингизнинг ҳар бири Худони улуғлаш мақсадида бўлса, уларнинг барини руҳий дейиш мумкин. Худованд ҳамма нарсани ўз ўрнида қўйган экан, бизнинг вазифамиз уларнинг ҳар бирини ўз ўрнида тута билиш. Сулаймон пайғамбар Худованд Маъбадини қуриб битказгач, Худовандга қурбонлик қилиб ибодат қилиш маросимида саройдаги ҳар бир кишини ўз ўрнига қараб жойлаштирди. Руҳонийларни, котибларни, ҳарбий қўмондонларни ҳар бирини ўз ўрни билан жойлаштирди. У бу ишларнинг ҳаммасини Худонинг иродасига кўра қила олди. Ҳаётимизни бир кичик қўл соатига ўхшатсак бўлади. Қўл соати жуда кичкина турли майда бўлаклардан ташкил топган. Уларнинг ҳар бири жуда муҳим бир вазифани бажаради.
Narrator 2 Шу кичик бўлаклардан бирини олиб қўйсангиз нима бўлади? Соат рисоладагидай ишлайдими? Йўқ. Соат бузилади. Соат яхши ишлаши учун кичик бўлак ўз ўрнида бўлиши ва соатнинг ишлашига ёрдам бериши керак. Ҳаётимизда ҳам шундай. Ҳар бир киши ҳаётда ўз вазифасини бажариши лозим. Шифокорлар шифолаши, муҳандис машина яратиши, ўқитувчи ўқитиши, ошпаз пишириши керак. Ҳар бир киши ўз вазифасини бажариши ҳаётни тўғри ушлаб туришга ёрдам беради. Шундай қилсак, дунё Худо истаганидай қолади.
Қадрдон тингловчи Худо яратган тартибли олам ва тартибли ҳаёт қуриш ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга мурожаат қилинг. Олам ҳақидаги фикрларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга юборинг.