3:07

Зулмат вақтида ўсиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Художўй киши ҳаёти кўнглидагидай, силлиқ кечаётган пайтда Худо билан муносабатда гуллаб яшнайди. Худони улуғлаш, Унга итоат қилиш, ҳар куни Калом ўқишнинг ҳеч бир қийин жойи бўлмайди. Бироқ ҳаётига бахтсизлик, қийинчиликлар раҳна солса ёрқин, гуллаб-яшнаган ҳаёти зулматга айланади. Яшаш қийин, Худони тушуниш мураккаб бўлиб қолади. Диққати бўлинади. Шундай дамларда сиз нима қилган бўлардингиз? Худога бўлган ишончингизга, ҳамду-саноларингизга ва ибодатларингизга қарамай, барибир сизнинг умидларингиз пучга чиқса, нима қилиш керак? Бу саволга биз шундай жавоб берган бўлардик. Биринчидан, Худо менинг айбим туфайли жавоб бермаяпти, деб ўйламанг. Агар чиндан ҳам гуноҳингиз сабаб Худодан жавоб ололмаяпман, деб ўйласангиз, қилган гуноҳингиз учун тавба қилинг.

Narrator 2 Иккинчидан, вазиятингиз сизга салбий таъсир ўтказишига, сизни Худодан узоқлаштиришига йўл қўйманг. Ҳатто ибодатларингиз жавобсиз қолса ҳам эътиқодда қатъий туриш – бу кута билиш демакдир. Чунки чидам кутишдан пайдо бўлади. Муқаддас Каломда шундай дейилган: «…Сабр-бардош билан жонингизни сақлаб қоласиз» (Лк. 21:19). Чидашни ўрганиб, сиз ўзингизни жиловлай олишни ва қалбингизда ёруғлик ёки зулмат ҳукм сурадими – бундан қатъий назар, ўзингизни Худо қўлига топширишни ўрганасиз. Ҳаётингизнинг ҳар қандай даврида – шодликдами ёки қайғудами – У сизнинг Худонгиз бўлади. Худо ҳаракатларини кутаётган пайтда биз қандай қарорга келишимиз жуда муҳим: биз ё Худога мушт ўқталиб таҳдид қиламиз ва «Нега мен?» деб қичқирамиз»

Narrator 1 Ëки Унга ибодат қилиб юрагимизни очамиз: «Раббий менинг вазиятимни ўзгартир. Мен Сенга эътиқод қилар эканман, борлигинг билан мени мукаммал қил. Тўғри йўлни танлашга мени ўргат, ҳамма нарса менга фойда келтирсин». Худодан жавоб келишини кутиш – ўзингиз ҳеч нарса қилмайсиз, дегани эмас. Бу пайтда ўзингизда тўғри руҳий кайфиятни ушлаб туринг. Бунинг энг яхши усули – Худога шукроналар айтиш, Унга сажда қилишдир. «Раббий, мен кўнгилсизликларим ичидан Сени улуғлайман. Менинг ибодатларим жавобсиз қолади, деб қўрқишимни тан оламан. Мен абадий кута олмайман, менда курашиш учун куч етмайдиганга ўхшайди. Эй Раббий, Сенга ишончсизлигимдан мени қутқар. Сендан илтимос: мени кучли одамга айлантир, менга умид ином қил.»

Narrator 2 Ҳатто Худо сизни эшитмаётгандай туюлса ҳам ибодат қилишдан тўхтаманг, ибодатга кетган вақтингизга ачинманг. Худо сизнинг ҳар бир ибодатингизни эшитади. Сизга ҳеч нарса юз бермагандай туюлади, аммо билингки, сиз ибодатингизда ҳар куни ўзингизни ва ўз ҳаётингизни Худога ишониб топширасиз. Худо муҳаббати, шифоси ва гуноҳларни ювиш даргоҳи эшигини тақиллатишда давом этасиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Худога суяниш, Ундан нажот кутиш, бутунлай Унга боғлиқ эканлигингни ҳис қилиш инсонга хавфсизлик ҳиссини беради. Зулмат вақтида ҳам Худога ишонган одам, турли ёмон ва ёлғончи ҳаёлларни, фикрларни рад этиб, Худонинг ҳақиқатида тура олади. Азиз тингловчи, Худо билан муносабатингиз ҳақида бўлишишни истасангиз, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бу ҳақида кўпроқ билишни истасангиз www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top