2:55

Дунёни тартибсизликдан қутқариш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Атрофимизни ўраб турган табиат, биз яшаётган дунё қайдан пайдо бўлган. Унинг Яратувчиси ким? Бу ҳақида ўйламаган, бир фикрга келмаган инсон топилмаса керак. Атроф-муҳитнинг бекаму-кўст яратилгани, жуда донолик билан ҳар нарсанинг ўз ўрнига жойлаштирилгани кишини ҳайратга солади. Бу улуғвор тоғлар, чексиз мусаффо осмон, оппоқ паға-паға булутлар, гўзал дарахтлар ва гуллар, ям яшил далалар, меҳрибон қуёш ва мунис ойнинг яратувчиси Эгамиз Худованддир. Худованд нафақат кўзга кўриниб турган фоний дунёни балки руҳий оламнинг ҳам яратувчиси ҳисобланади. Фоний дунё кўзга кўринади, уни қўл билан ушлаб, сезиш мумкин, бироқ руҳий оламни кўрмаймиз.

Narrator 2 Кўзга кўринмагани билан руҳий дунёни мавжуд эмас, деёлмаймиз. Биз унинг борлигига ишонсак ҳам, ишонмасак ҳам у мавжуд. Забур китобининг муаллифи ҳазрати Довуд шундай деган эди: «Сенинг қўлларинг мени яратган, барпо этган, Амрларингни ўрганишим учун менга идрок бергин!» (Заб 118:73). Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Худованд нега Мусо пайғамбар орқали Ўз ҳалқига ўн амрни берган? Инсон зоти нима яхши нима ёмонлигини билиш учун деб ўйлайсизми? Бу ҳам қисман тўғри бўлиши мумкин, бироқ қонуни йўқ ҳалқлар ҳам виждони орқали нима яхши нима ёмонлигини билишади. Худованд бу дунёни тартибсизликдан сақлаш учун инсониятга ўн амрни берганди. Бу амрларга амал қилган киши дунёни, ҳаётини тартибда ушлаб туради.

Narrator 1 Ўз давлат қонунларига, конститутциясига эга бўлмаган давлатни биласизми? Йўқ. Ҳар бир давлатнинг ўз қонунлари жамланмаси бор. Буларнинг барининг маъно ва мазмуни ўша Худованд берган Ўнта Амрга ўхшаб кетади. Қадимда ҳали Худонинг халқи ўз қонунларига эга бўлмаган пайтда Худованд Ўз амрларини тақдим этган. Мана шу қонунлар инсон ҳаётини бир тартибда ушлаб турадиган асос бўлиб хизмат қилган.

Ҳар бир гуноҳ учун жазо бор. Қонунларга амал қилмаган киши жиноий жавобгарликка тортилади. Шунинг учун ҳар бир инсоннинг онгида яхши билан ёмонни ажратиш мезони бор. Биз кўрмайдиган руҳий олам инсонни яхшилик қилишга, Худо белгилаган қонун – қоидаларга бўйсунишга ундайди.

Narrator 2 Ундан ташқари, Худованд бу руҳий оламда бизга руҳий инъомларни ҳам тақдим этган. Худога ишонадиган ҳар бир инсон Худога хизмат қилиши учун турли инъомларга эга. Баъзилар ўзида қандай инъом борлигини билади, баъзилар эса буни ҳали англаб етмаган. Кимдадир башорат қилиш инъоми, кимдадир ўқитиш инъоми, яна бошқасида эса шифолаш инъоми бор. Худованд яратган руҳий инъомларнинг чек-чегараси йўқ. Эгамиз жуда донолик билан руҳий инъомларни Ўз фарзандларига тақсимлаган. Шундай қилиб Худога ҳар биримиз турли усуллар билан хизмат қила оламиз.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Худо жуда тартибли Худо. Худованд оламни мукаммал тарзда яратган ва уни мукаммал тарзда ушлаб турибди. Ким орқали, албатта инсон орқали.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top