3:11

Азоб чекишнинг маъноси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бу дунёда яшар эканмиз, ҳаётимиз бир текисда силлиқ кечмайди. Азоб-уқубат ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Агар шундай бўлганида, ҳаётимиз бир хил зерикарли тус олган бўларди. Яна бир ҳақиқат шундаки, ҳеч ким ўз хоҳиши билан азоб чекишни истамайди. Ҳатто Исо Масиҳ Худодан Ўзини, агар мумкин бўлса, хоч азобларидан қутқаришни сўраган. Шундай экан, азоб чекишдан қўрқаётганингизни бемалол, иккиланмай Худога айтишингиз мумкин. Аммо эзгу хабар шундаки, азоб уқубатларнинг меваси улардан олдинги машаққатлардан устун бўлади. Чунки уларнинг ўрнини боса олмайди, аммо улар учун ўрнак бўла олади. Калом бу ҳақида бизга шундай дейди: «Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларни айтиб ўтиш ҳам арзимасдир» (Рим 8:18).

Narrator 2 Бу оятдан кўриниб турибдики, Худо азоб-уқубатларимизни камайтирмайди, аммо азоб-уқубатларга У келажак кўзи билан қарайди. Ҳақиқат йўлида қатъий турадиган одамларнинг истиқболи шунчалар катта, кутилганидан шунчалар устунки, уларнинг олдида азоб-уқубатлар ердаги бутун умр билан қиёсланганда арзимаган дақиқа бўлиб кўринади.

Агар ибодатларингизга жавоб ололмасангиз, билинки, бу пайтда Худо сизга Ўз марҳаматини ва Ўз кучини намоён қилаётган бўлади. Кучларимизни чегараланганини биз аниқ тушунишимизни хоҳлайди. Баъзида Худо Ўзининг ҳомийлигидан четда барча имкониятларимиздан фойдаланишимизни, фақат Угина ҳаёт йўқ ерга ҳаёт олиб кела олишига ишонч ҳосил қилишимизни кутади. Баъзида эса биз Унга ёрдам сўраб мурожаат қилишимиз учун ҳаётимиздан ниманидир олади.

Narrator 1 Худо бизга қанчалар марҳамат қилмасин, биз Унга тобелигимизни тушунишимизни истайди. У Ўз мақсадини амалга ошириш учун ҳаётингизда азоб-уқубатларга йўл очиб беради. Худди ҳаётимизнинг ёруғ кунларидаги каби, қайғули кунларда ҳам Худо доимо Худо бўлиб қолади. Баъзида бизни ўраб турган қоронғулик ўлим зулмати эмас, аммо бу тўғрисини айтганда, ички, яъни қориндаги зулматдир. Биз унда туғилиш учун тайёрланиб ривожланамиз. Бола она қорнидан ташқарида ўзини кутаётган дунё ҳақида ҳеч нарса билмаганидай, биз ҳам Худо ҳаётимиз учун тайёрлаган буюк мақсад ҳақида билмаймиз. Муқаддас Китоб шундай дейди: «…қоронғуликда сақланаётган хазиналарни сенга бераман…» (Ишаё 45:3). Фақат зулмат пайтида биз учун Худо билан бўладиган мулоқотнинг қандайдир қимматли тажрибаси йўл берилади.

Narrator 2 Худога бўлган ишончингизга, ҳамду-саноларингизга ва ибодатларингизга қарамай, барибир сиз умидсизликда ва таҳликада қўрқиб яшасангиз, барча умидларингиз пучга чиқса, нима қилиш керак? Биринчидан, Худо менинг айбим туфайли жавоб бермаяпти, деб ўйламанг. Агар сиз гуноҳингиз сабаб ибодатларингизга жавоб олмасангиз, тавба қилинг. Шунда Худо ҳамма нарсани ўзгартиради. Иккинчидан, вазиятингиз сизга салбий таъсир ўтказишига ва сизни Худога орқа ўгиртиришига имкон берманг. У сизни эсдан чиқармаганини, сизни барча қийинчиликлардан олиб ўтишини эсдан чиқарманг. Азиз тингловчи азоблар пайтида ўзингизни қандай ҳис қилишингиз ҳақида бизнинг dilkash@najot.com электрон сайтимизга мактуб юборинг. Яна бу ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top