Narrator 1 «Мағрурлик ортидан ҳалокат келади, такаббурликдан сўнг эса одам қоқилади» (Ҳикм. 16:18).
Ассалому алайкум. Ҳаётни кимдир моддий нарса деб билади, кимдир эса унга руҳий олам деб қарайди. Қандай кўз билан қарасангиз ҳам инсонлар наздида кибр-ҳавога берилиш ёмон иллат саналади. Худога ишонган одам ҳам ишонмаган одам ҳам кибрни яхши сифат деб билмайди. Худосиз ҳаммамиз қўзғалончилармиз, холос. Аммо бизнинг итоатсизлигимиз Худо билан учрашганимиздан ва итоаткорлик йўлига тушганимиздан кейин ҳам намоён бўлиши мумкин. Биз ўзимиз сезмаган ҳолда итоатсизлик қилишимиз мумкин. Ҳозирги пайтдаги тақводорлар орасида энг кўп тарқалган итоатсизликнинг шаклларидан бири руҳий лоқайдликдир.
Narrator 2 Кимдир заргарлик дўконига ёки хонадонга ўғриликка тушса, турмуш ўртоғига ҳиёнат қилса, уларни гуноҳкор санаймиз, бироқ ҳаётимизда яшаётган Муқаддас Руҳ ҳақида унутиб қўйсак, буни гуноҳ санамаймиз. Мана шу нарса итоатсизликка томон босган биринчи қадамимиз экани ҳаёлимизга ҳам келмайди. Худога итоатсизлик йўлига тушиб, ишонадиган ёлғонимиз қуйидагича: «Бу менга тўғри келади, деб ўйлайман, чунки Худо ва яна кимларнингдир нима дейишларидан қатъий назар, мен барибир ўз билганимча иш тутаман». Худога зид келадиган йўлга тушиб олиб биз танлаган йўлимиз Худонинг йўлидан яхшироқ, деган ёлғонга ишониб қоламиз. Итоатсизлик – манманликнинг амалдаги кўринишидир.
Narrator 1 Кимлардир сеҳр-жодуга, турли хил илму-амалларга, фол кўришларга ишонса, буни гуноҳ деб биламиз. Бироқ Муқаддас Китоб ўзбошимчаликни шулардан қолишмайдиган гуноҳ деб айтади: «Ўзбошимчалик – сеҳр-жоду сингари гуноҳ, итоатсизлик эса бут-санамга бош эгиш билан тенгдир» (1 Шоҳ. 15:23). Албатта сеҳр-жоду Худога қарши туришдир. Аммо бу оятда итоатсизлик ва бутпарастлик билан тенг ҳисобланган. Ўзбошимчалик бизни итоатсизликка етаклайди. Ўжарлик бизни итоатсизликда ушлаб туради. Бирор бир нарсада Худога ўжарлик қилаётган киши ҳаётда ўз бутига эга ҳисобланади. Ҳеч ҳам ундай эмас, деб ҳисобласангиз янглишасиз. Хўш, нима учун Худонинг фикрини, Унинг иродасини қабул қилгингиз келмаяпти. Бунга ўз сабабларим бор. Мен ишонган фикр ва тутаётган йўлим тўғри, деб ўйлайсиз. Мана шу сиз ишонган фикрлар, сизнинг йўлингиз сизга бут вазифасини ўтайди.
Narrator 2 Бизнинг хоҳишларимиз фақат ўзимизнинг хоҳишларимиз бўлиб қолади. Уларни диққат билан таҳлил қилсангиз, бирор нарсани тушунасиз: нимаики Худо иродаси билан мос келмаса, бу сизнинг санамингиздир. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради» (Ҳикм. 16:25). Биз ўзимизни мутлақо ҳақмиз, деб ўйлашимиз мумкин, аммо ҳақиқатда эса биз қаттиқ адашган бўламиз. Шунинг учун ўзимизгга тўғри йўл танлашга қодир эмасмиз. Буни фақат Худо билади. Тутаётган йўлингиз тўғри ёки нотўғрилигини билиш учун бизнинг www.najot.com сайтимизда берилган мавзуларни диққат билан ўқиб чиқинг. Бу ҳақида фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга юборинг.