2:56

Хар бир муаммонинг омилларини кўриш жуда мухим

MP3

«Бу ҳодисалардан кейин Раббимиз Исо бошқа етмиш шогирдини танлаб, Ўзи ташриф буюрадиган ҳар бир шаҳар, ҳар бир жойга Ўзидан олдин бориб турсин учун уларни иккита-иккитадан юборди. Уларга хитобан деди: — Ҳосил бўл, бироқ ишчилар оз. Ўз ҳосилингни йиғиб-терадиган ишчилар юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар» (Лука 10:1-2).

Ассалому алайкум. Худо олдимизга бирор бир ҳолатни, воқеани келтириб қўяр экан, биринчи нимани кўришимиз керак? Албатта ҳақиқатни. Ҳаётимизда бўлаётган нарсаларга қандай кўз билан қарашимиз, оиламизда ўзимизни намунали аёл, она ва рафиқа эканимиз кўрсатади. Худонинг баракалари, қийинчиликларида ва синовларида нимани кўриш биз учун ниҳоятда муҳим. Келинг, буни қанчалик муҳим эканини мисолда кўриб чиқайлик. Худо Мусо орқали ваъда қилинган ерга киришларидан олдин ўн икки айғоқчини юборди. Исроил халқи ўша ерни Худо уларга ваъда қилганини яхши билган. Айғоқчилар ҳам буни яхши билишарди. Шунга қарамай, улар хато қилишди. Шаҳарга кириб, Худонинг баракаларидан олдин, баҳайбат ва бақувват одамларини, мустаҳкам деворларини кўришди. Шунинг учун ҳам ваҳима билан қайтиб келишди. Уларнинг кўзлари ҳақиқатни эмас, шайтоннинг ёлғонини кўрди. Аммо фақат икки одам Ëшуа ва Холиб исмли яҳудий ҳақиқатни кўрди. Хўш бу ҳақиқат нимадан иборат эди. Улар олдиларида уларни кутиб турган шаҳарга ва унинг одамларига Худонинг кўзи билан қарашди. Биринчидан Худо ваъда қилган ернинг серхосиллигини, бу ер орқали Худо тайёрлаган баракасини ва энг муҳими, Худонинг ваъдаси ва қудрати билан ўша ер уларники бўлишини кўришди. Улар кўриб турган моддият ортида Худонинг руҳий мақсадини ҳам кўра олишди. Мана шу нарса ҳақиқатдир.

Худонинг режасини, руҳий фактни кўра олган ўша икки кишидан ибрат олиб, биз ҳам ҳаётимизга келадиган воқеа ва муаммоларда фактларни кўра олишимиз керак. Бу воқеа ва муаммонинг ташқи кўринишини эмас, унинг ичини ҳам кўра билиш дегани. Яна, муаммога қараш чоғида унинг руҳий моҳиятини ҳам кўра олиш лозим. Кўринмасдан, бизни ташвишга ва ваҳимага солаётган шайтоннинг ишларини ҳам кўриш керак. Шу қийинчилик ортида яширинган Худонинг режасини билиш энг асосийсидир. Кўзимизни очишимиз билан ҳаётимиздаги муаммо ва қийинчиликларда мана шу нарсаларни кўра олсак, васвасага тушиб, қийналишимизга ҳам ҳожат қолмайди.

Муаммо ва воқеалардаги руҳий фактларни кўриш билан бирга Каломнинг бу нарсага муносабатини ҳам кўриш керак. Бунда Каломни нотўғри талқин қилиш ярамайди. Агар Каломни нотўғри тушунсангиз, бу муаммо ҳаётингизга барака ўрнига ташвиш келтириши аниқ.

Агар ҳаётингизда қийинчиликлар юз бераётган бўлса, «Нега менинг ҳаётимда бундай нарсалар бўлаяпти», — деб куйинмай, муаммони синчиклаб ўрганинг. Бу ҳолатингизга Калом нима дейди, ўшани топинг ва муаммонгизнинг руҳий моҳиятини кўришга ҳаракат қилинг. Тўғри нарсани танладингизми, демак сизни Муқаддас Руҳ бошқараяпти. Қийинчиликда тушкунликка тушманг, аксинча бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга кириб, керакли маслаҳат ва доноликка эга бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top