2:58

Бой йигит ёки мақсад йўлида қурбонлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳаётда ҳеч бир инсон йўқки, олдига бирор бир мақсад қўймаган бўлсин. Инсон ҳаёти давомида олдига турли мақсадлар қўяди, кимдир эришади кимдир йўқ. Мақсади йўлида астойдил ҳаракат қиладиганлар, қачон бўлмасин албатта унга етишади. Шу ўринда машҳур ихтирочи Томас Эдисон ёдимга тушди. У биргина электр лампочкани яратиш учун жуда кўп тажрибалар ўтказган. Унинг бир неча юз тажрибаси муваффақиятсиз чиққан. Шунга қарамай, у бу мақсадидан қайтгани йўқ. Шу мақсадга етишиш йўлида у маблағини, кучини, уйқусиз тунларини яна ким билади қанча нарсасини қурбон қилдийкан?! Унинг сабр-тоқатига, ҳаракатига ва қатъиятлилига ҳайрон қолса арзийди.

Narrator 2 Биз-чи, олдимизга қандай мақсад қўйганмиз? Унга етишиш йўлида нималар қилаяпмиз? Эсимда бир неча ой олдин, «Энди ҳар куни эрталаб уйқудан уйғонгач, ҳеч бўлмаса 10 дақиқа вақтимни Калом ўқишга ва ибодат қилишга сарфлайман» , — деб мақсад қилгандим. Ҳар кунги Худо билан муносабат ҳаётимга яхши таъсир қилишини билганим учун ҳам шундай мақсад қилгандим. Хўш, мақсадингизга эришдингизми? – дерсиз? Йўқ. Бир неча ҳафта ҳар куни тонгда 10 дақиқа вақтимни Худо билан суҳбатлашишга сарфладим. Кейин эса тез-тез бошқа ишларга чалғий бошладим. Эрталаб уйғонгач, ҳаёлим дарҳол бугун ишда қандай ҳужжатларни тўғрилаб қўйишим-у, қилиниши керак бўлган ишларга кетарди. Шунинг учун нонушта вақтида ҳам қоғозларимга қараб, қилинажак ишларни режалаштирардим.

Narrator 1 Шундай ҳолатда бир нарсани унутгандим. Мақсадимга етишишим учун нималарнидир қурбон қилишим кераклигини. Бу ҳолат Муқаддас Каломда ёзилган бир зодагон ва бой-бадавлат йигитнинг ҳаётида ҳам содир бўлганди. У Исонинг олдига келиб шундай деганди: «…Абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим керак?… Илоҳий амрларни биласан: зино қилма, ўғрилик қилма, одам ўлдирма, соҳта гувоҳлик берма, ота-онангни ҳурмат қил. – Буларнинг барчасига ёшлигимдан амал қилиб келаман. – деди. Буни эшитиб Исо Масиҳ: — Сенга яна бир нарса етишмайди: нимага эга бўлсанг, ҳаммасини сот ва пулини камбағалларга бўлиш. Шундагина осмонда ҳазинанг бўлади. Ва сўнг келиб, Менга эргашгил. — деди» (Лука 18:18-21). Йигитча Исо Масиҳнинг айтганини қилдими?

Narrator 2 У бой-бадавлат эди. Ëлигидан ҳамма амрларга амал қилиб келарди. Энди худди Исо Масиҳнинг шогирдлари каби абадий ҳаётга эришишни мақсад қилганди. Исо Масиҳ эса унга йўл кўрсатди. Бироқ бу йўл унга маъқул кўринмади. Чунки у абадий ҳаётга эришиш учун бойлигидан кечишни истамади. Биз ҳам кўп ҳолларда шу йигитча каби иш тутамиз. Бирор бир нарсага эришишни мақсад қиламиз-да, бироқ бунинг учун қурбонлик талаб қилинишини тушунмаймиз. Қурбонлик бермай туриб, ўша мақсадимизга эришишни истаймиз. Мақсадга эришиш учун ниманидир қурбон қилиш керак. Худо билан бирга вақт ўтказишни истаган киши вақтини, қизиқишларини, ўша пайтдаги хоҳишларини қурбон қилиб, Худо билан вақт ўтказиши мумкин. Суҳбатимиз ҳали тугамади. Кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг. www.najot.com сайтимиз ҳам сизга бу борада кўпроқ маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top