3:00

Болани калтаклаш мукинми?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли ота-оналар. Баъзан Қўшма Штатларда ота ёки она боласини уйда ёки бирор бир жойда ураётганини бошқа бир киши кўриб қолса, ўша онани судга бериши ҳақида эшитиб қоламиз. Бизда ундай эмас. Кимдир болани қилмишига яраша калтак билан жазолаши керак деб ҳисобласа, бошқаси болага яхши гапириб айтганини қилдириш керак, уриб бўлмайди дея ҳисоблашади. Аммо бу икки хил фикр янги, замонавий, боласига тўғри тарбия беришни истайдиган оналарни иккилантириб қўяди. Умуман болани калтаклаш – тарбиями ёки ожизлик белгисими? Бугун шу саволга ойдинлик киритиб оламиз. Юқорида айтганимиздек, баъзи ота-оналар болани қилмишига яраша калтаклаб жазолаш керак, дейдиган ва аксинча болани калтакламай ўстириш керак дейдиган ота-оналар бор.

Narrator 2 Биз бу икки фикрни ҳам оқламоқчи эмасмиз. Бу вазиятга ташқаридан баҳо бериб, ота-оналарга ўзлари ҳулоса чиқаришга имкон яратмоқчимиз ҳолос. 3-4 ёшли болалар жуда ҳаракатчан ва қизиқувчан бўлишади. Улар кўзга кўринганини ушлаб ёки тишлаб, гоҳ тепага, гоҳ пастга тушиб – чиқиб кўргиси, ҳуллас ҳамма-ҳаммасини ўзи текширгиси келади. Бунинг ҳеч қандай ваҳимали жойи йўқ. Ахир бола дунёни шу тарзда ўрганади. Шу боис, азиз ота-оналар, «болам атайлаб, қайсарлиги учун қулоқ солмаяпти», деб ўйламанг. Аслида бундай эмас. Шунчаки ривожланиш ва дунёни англаш учун фарзандингизга кўпроқ ҳаракат керак, ҳолос. Бироқ баъзан шундай ҳолатлар бўладики, болакай онасининг айтаётган гапи тўғри-ёки нотўғрилигини текшириб кўриш учун ҳам, онаси таъқиқлаган ишни қилиб кўради.

Narrator 1 Бу баъзи ҳолларда бола учун хавфли бўлиши мумкин. У буни англамайди, шунинг учун ҳам бундай пайтларда гапингиз жиддийлигини, ҳали ҳам ўз фикрингизда турганингизни кўрсатиш учун болани енгилгина орқасига шапатлаб қўйиш етарли. Кўпинча ота-оналар фарзандини ўз камчиликлари, хатолари, одатлари, тушунмаслиги ёки шунчаки ҳар эҳтимолга қарши профилактика учун калтаклашади. Аслида ҳар бир бола учун алоҳида ёндашув талаб этилади. Аммо бу ёндашувларни умумлаштириш мумкин. Катталарнинг айримлари болага ўз мулкидек муносабатда бўлишади. Тўғри, у сизнинг фарзандингиз, лекин у ҳам митти инсон. Шундай экан, у инсон сифатида ўз фикрига эга. Агар ундан итоатгўй қўғирчоқ ясашда давом этсангиз, охир-оқибат, бундан афсусланиб қолишингиз мумкинлигини ҳам эътибордан четда қолдирманг.

Narrator 2 Ахир айнан гап-сўзсиз итоат этилган ва куч ишлатиш йўли билан шахсий «мен»и бўғилган болалардан руҳан носоғлом инсонлар вояга етиши мумкин. Аммо бола қилиши мумкин бўлмаган ишни атайлаб, билиб туриб қилган бўлса, ишнинг нақадар жиддийлигига қараб, болани калтаклаш мумкин. Аммо калтаклашнинг ҳам ўз қонун-қоидаси бор. Бундай пайтда болани нафрат билан эмас, муҳаббат билан калтаклаш керак. Бола юзингизда унга нисбатан нафратни эмас, муҳаббатни кўрсин ва нима учун жазоланаётганини ҳам тушунсин. Болани бўлар-бўлмасга калтаклайвериш бу жазонинг аҳамиятини йўқотади ва болада ўзини ҳимоя қилиш учун ҳам ёлғон гапириш одатини шакллантиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top