3:06

Инқироз кунларда ўзига ёрдам бериш

MP3

«Ташвишли кунда ожиз бўлганнинг кучи камдир» (Маталлар 24:10).

Ассалому алайкум. Биз аёллар ҳар ойнинг маълум кунларида ўзимизни ҳар доимгидан бошқача тутамиз. Бу кунларда фарзандларимиз ҳам аввалгидан бироз кўпроқ шўхлик қилаётгандай, бошлиғимиз ўта талабчан бўлаётгандай, қариндош – уруғларимиз бизни тушунмаётгандай бўлиб туюлади. Арзимас кичик бир нарса ҳам жиғимизга тегади. Аслида улар ўзгаргани йўқ-биз ўзгардик. Қайси кунлар ҳақида гап кетаётганини тушунаётгандирсиз? Бу кунлар яқинлашган сари биз йиғлоқи, инжиқ, нозиктаъб, сабрсиз, бақироқ, аччиқ тил ва ниҳоят нолийдиган бўлиб қоламиз. Баъзилар эса бу кунларда ўта камгап, ва йиғлоқи бўлиб қоладилар.

Энг қизиқ томони биз бу кунларда юрагимизда нима борлигини кўрсатамиз. Қачон одамлар ҳақиқий ўзлигини намоён қилишларини биласизми? Ташвишли кунларда. Биз аёллар ҳам сиқилганимизда, кучли ва кучсиз томонларимиз яққол кўзга ташланади.

Бундай кунларда имонимиз қай аҳволда бўлади? Сулаймон пайғамбар шундай деган эди: «Ҳатто ёш болани ҳам хулқидан, тўғри ё поклигини ишларидан билса бўлади» (Матал 20:11). Нафақат аёллар ҳаммани ташвишли ёки қийин кунларда қилаётган ҳатти-ҳаракатидан кимлигини билиб олиш мумкин. Сув инсонни акс эттиргани каби юраги ҳам унинг кўзгусидир. Худо юрагимизда нималар кечаётганини билади. Исо Масиҳни ҳеч ким алдаёлмаган.

У инсонлар юрагида нима борлигини биларди. У шундай деган эди: «Бироқ оғиздан чиқадиган нарсалар эса юракдан чиқади. Ана шулар инсонни ҳаром қилади.» (Мат 15:18). Тилимиз юрагимизда борини ошкор қилиб қўяди. Ҳаворий Петр ўзининг биринчи мактубида шундай сўзларни ишлатган: «яширин қалбингиздаги». Худонинг кўзлари доимо бизнинг ўша ички яширин қалбимизда бўлади. Нафақат ой кўриш кунларида балки бошқа кунларда ҳам ўзингизни бошқара олмаяпсизми? Худо сизни ўша яширин қалбингиздан бошлаб ўзгаритиришга қодир. Фақат У бизга биз истагандек янги юрак бера олади. Худо Езекиэл пайғамбар орқали шундай деган эди: «Мен сизларга янги юрак бераман, янги руҳ соламан ичингизга. Жисмингиздаги тош юракни олиб ташлаб, ўрнига Худо истаган юракни қўяман» (Езекиел 36:26).

Киши хурсанд бўлмаган пайтда ўзини хурсанд кўрсатиш, ахмоқлик. Ҳаммамизда ҳам сиқилган пайтларимиз бўлади, кайфиятимиз бўлмайди, ҳаётга бўлган умидимиз камаяди. Аммо бу нарсаларга эътибор қилманг. Ҳеч нарса ёқмаётганлиги учун ҳаётни тўхтатиб, одамларни ўзимиздан узоқлаштириб қўёлмаймиз. Ҳаёт давом этади. Ой кўриш пайтида танамизда қандай ўзгаришлар кетаётган бўлса, кетаверсин. Биз фақат мана шу кунларда ўзимизнинг заифликларимизни кўриб, Худодан куч топиб яшашимиз керак. Шундай кунларда фақат ўз-ўзингизга эслатиб қўйинг: «Ҳаётимда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, фақат организмимда гормонлар ишлаяпти. Ҳаммаси ўтиб кетади». Кейин эса Худони маҳкам ушлаб, Унинг қудрати ва марҳамати билан тўғри йўлда давом этаверинг.

Азиз аёллар ҳаёт тўғрисида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимиз доимо сизни кўришдан мамнун.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top