3:13

Оммага эълон қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Яқинда Худованд менга Унинг севгисига доир бир фикрни берди. Бу жуда ажойиб ва тушунарли бўлди. Шу нарсани аввал ҳеч ҳам ҳаёлимга келтирмаган эканман. Келинг, шу гувоҳликни сиз билан бўлишай.

Калом нима дейди: «Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан сев». (Марк 12:30). Худони севиш. Бу қандай бўлади? У гуноҳларимдан кечиб, мени Ўз Шоҳлигига, Ўз оиласига қабул қилганидан сўнг Унинг сифатларини, қандайлигини муносабат орқали билиб бора бошладим. Яқинда Калом ўқиб ибодат қилар эканман, Худованд миямга Уни севиш қандай бўлишини тушунтирди. Мен турмуш қурган инсонман. Турмуш қуришдан олдин бир қизни кўриб қолдим.

Narrator 2 У кўзимга жуда ёқимли кўринди. Унинг гап-сўзлари, ўзини тутиши мени мафтун қилди. «У жуда яхши қиз экан» , — деб ўйладим. У билан суҳбатлашган сари, унга қаттиқроқ боғланиб қола бошладим. Унга бу ҳақида айтмасам ҳам, ўз-ўзим билан ёлғиз қолганимда, ўша қизни севишимни ўз-ўзимга тан олдим, бироқ ҳали унга бу ҳақида айтмагандим. Кейинчалик эса уни севишимни мактуб орқали билдириб, унинг олдида севгимни тан олдим. Биз бир қанча вақт бир-биримизни яхшироқ билиш учун учрашиб юрдик. Кейин эса охирги қарорга келдим. «Мен шу қизга уйланишим керак!» Мен бу қарорда қатъий эдим. Шундан кейин эса бир-биримизни севишимизни ота-онамизга маълум қилиб, тўй бошладик. Тўй бу ҳамманинг олдида бир-биримизни севишимизнинг иқрори эди.

Narrator 1 Тўй – бу икки инсоннинг бир оила бўлиши эмас, бир-бирини севишининг иқроридир. Икки ёш турмуш қуришар экан, «Биз бир-биримизни севамиз» дея омма олдида тан оладилар ва умрларининг охиригача бирга бўлишга аҳдлашадилар. Муҳаббат изҳорининг бу уч кўриниши худди Худованд билан муносабатда Уни севишимизни айтишга ўхшайди. Биз Худовандни таниб биламиз, Унинг иноятидан, мўъжизаларидан баҳраманд бўламиз. Унинг нақадар меҳрибон ва буюк эканидан завқланамиз. Сўнг эса ўз-ўзимизга Худонинг нақадар яхшилигини, Унинг ортидан эргашишга тайёр эканимизни тан оламиз. Бироқ Худованднинг муҳаббати юрагингизда мустаҳкам ўрнашиши учун бунинг ўзи етарли эмас. Ибодатда Худони севишингизни айтинг. Йигит – қиз муносабатида, йигит севгисини тан олиб, ортга қайтмайдиган бўлиб қизга боғланади. Унинг учун ҳаётида бошқа қизга ўрин йўқ.

Narrator 2 Бу қарордан қайтишнинг иложи йўқ. Аммо йигит шу қароридан, қиз билан оила қуришга тайёрлигидан мамнун. Оила қуриб ҳаммага шу қизни севишини эълон қилади. Оилада турли қийинчиликлар бўлишини ёки энди эркин қуш эмаслигини билиб туриб ҳам шу муносабатга киришади. Чунки бу муҳаббатнинг тасдиғи. Худо билан муносабатда ҳам Уни севишимни ўз-ўзимга тан олиш етарли бўлмади. Севишимни Худонинг Ўзига ҳам айтдим. Кейин эса Худоники эканимни, Уни севишимни ҳатти-ҳаракатларим билан бошқаларга кўрсатдим. Энди бутунлай Худога боғланганимни Унга, бошқаларга бўлган муносабатимда билдирдим. Агар шундай бўлмаганида нима бўларди? Агар йигит қизни севишини тан олишга қўрққанида нима бўларди? Бу муносабат аланга олмай ўчган бўларди. Худо билан муносабатимда ҳам шундай бўлиши мумкинлигини тахмин қилдим. Бироқ Худога шукрки, Унинг Ўзи қўлимдан етаклаб, мени муҳаббат муносабатига бошлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top