3:11

Шайтон қопқони

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар бир инсон у ёки бу хилдаги қизиқишларга эга. Ҳамманинг ўз хоббиси, ёқтириб қиладиган машғулоти бор. Ҳамма у ёки бу мавзуда қизиқиш билан суҳбатлашади. Аммо ҳеч тасаввур қилганмисиз, бир кун келиб атрофдаги ҳамма нарса сизга маъносиз туюла бошласа, нафақат нарсалар ҳатто одамларга ҳам эътиборсиз бўлиб қолсангиз, ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз. Бундан бир неча йил олдин мен қаттиқ тушкунликка тушдим. Шу пайтда Воиз китобини ўқидим. Менинг ҳолатимдан фойдаланган иблис бу китобдаги ҳақиқатларни менга бошқача таъсир эттирди. Шундан сўнг ҳамма нарсага қизиқишсиз қарайдиган, «атрофимни ўраб турган ҳамма нарса, қилаётган ишим, ҳаётим ҳам ҳаммаси бекор», деган фикрга келдим. Бу нарса мендаги тушкунликни яна ҳам ошириб юборди. Бу ҳолатдан Худонинг ёрдами билан зўрға чиқиб олдим.

Narrator 2 Аммо бугун сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган гувоҳлигимиз мен ҳақимда эмас, бир киши ҳақида. У ўз гувоҳлигини шундай бошлайди:

«Бир куни эрталаб мен шундай бир ваҳимали туйғу билан уйғондимки, худди атрофимдаги ҳамма нарса вайрон бўлаётгандай эди. Мен олдимда на бирон мақсадни, на келажакни кўрмасдим. Оилам менга бегона ва мендан узоқ одамлар гуруҳи бўлиб туюларди. Барча ҳаётий қадриятларим мен учун бирданига ўз маъносини йўқотди: уйим, оилам, дўстларим, ижодим, хуллас мени ҳеч нарса хурсанд қила олмасди, ҳамма нарса маъносиздай туюларди. Ниҳоят Худога қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдим: «Менинг бу фикрларим қаердан пайдо бўлди? Нега улар мени таъқиб қилади? Эй Раббий, мен биламан, бу туйғулар Сендан келмаган. Менга нима бўлаяпти?»

Narrator 1 Кечагина ҳаммаси яхши эди. Мен шу кунлар арафасида нималар бўлганини эслай бошладим. Бу ҳолатга тушишимга арзирли бирор бир сабаб топмадим. Ўша куни аёлим билан киногами ёки театргами боришни режалаштиргандик. Аёлимни ҳафа қилмаслик учун бирга боришга тайёргарлик кўра бошладим. Биз кинога боришга қарор қилдик. Кинотеатр олдида туриб илинган афишаларни ўқий бошладим. «Булар ҳеч нимага ярамайди – рейтинги паст, буниси эса фақат зўравонлик ҳақида. Бунда эса умуман ақлли нарса йўқ, унисида фақат жирканчли ҳирс акс этган», — деб изоҳ берардим мен афишаларни кўздан кечирар эканман. Охири биз ўзимизга нотаниш бўлган бир фильмни томоша қилишга қарор қилдик. Ҳеч бўлмаса, ваъдамни бажарган бўламан-ку, — деб ўйладим. Фильм бошланди. Фильм меҳнаткаш эр билан ўзини ёлғиз ҳис қилган аёлнинг ишқий саргузаштлари ҳақида экан.

Narrator 2 Мен фильмни томоша қилар эканман, ўзимни ёмон ҳис қилдим. Ундаги фикрлар Худонинг фикрларига мутлақо қарши турарди. Аммо фильмни охиригача кўришга мажбур бўлдим. Агар биз кинотеатрдан Худонинг биринчи огоҳлантиришидаёқ кетган бўлганимизда эди, кейинги куни менда шундай ёмон кайфият бўлмас эди. Шундай бўлдики, Муқаддас Руҳнинг пок оқими ташқи дунёнинг ифлос оқимидан кирланди, менда пайдо бўлган ва Худодан келмаган умидсизлик эса юрагимга ҳижолат кирганидан дарак берарди. Бу ҳижолатчилик сабабини мен ўзимдан қидирдим. Бунга ўзим айбдорман, деб ўйладим. Ҳақиқатда эса, мен ҳижолат руҳи манбаи – шайтоннинг таъсирига тушиб қолган эдим. Мендаги ҳижолатнинг сабаби – бу зулмат билан ёруғликнинг аралашиб кетиши эди. Мен ҳаммасининг тагига етиб, Худонинг ёрдамида яна аввалги кучли ҳолимга қайтдим.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top