Narrator 1: Ассалому алайкум. Келинг ҳаёлимизни қадим-қадим замонга йўналтириб, Исроил ҳалқи қулликда бўлган замонга, кейин эса бир зумга Исо Масиҳ замонига назар ташлайлик. Исо Масиҳ фарзийлар ва атрофидан тўпланиб турган оломонга «Сизлар қулликдан озод бўлишингиз керак» — деганида фарзийлар ва уламолар: «Биз ҳеч қачон ҳеч кимга қул бўлмаганмиз. Қандай қилиб сен бизларни қулликдан озод қилмоқчисан?» — дейди. Улар Исо Масиҳни тушунишмаганди. Яна Исроил ҳалқи Мисрликлар қўлида қулликда бўлгани ҳақида фикр қилайлик. Нега, Фиръавн Исроил ҳалқини қўйиб юборгиси келмади? Худонинг унга юборган бир нечта офатларига қарамай, Исроил ҳалқини озод қилишни истамади. Нега?
Narrator 2: Қули бор бойвачча одам, қўл остидаги қулидан маҳрум бўлгиси келмайди. Уни ҳар доимгидай ишларини қилиб юришини, ўз роҳат-фароғатини ўйлайди. Фиръавн ҳам тайёр ишчи кучидан, қулларидан воз кечишни истамади. Хўш, қул билан хўжайин орасида қандай фарқ бор. Хўжайин ўз уйида нимаики қилса, ҳар бир ишини мамнунлик ва қаноат билан қилади. Қилган ишига қараб фаҳрланади ҳам. Қул-чи?! Қул қандай меҳнат қилади? У қилган ишидан мамнун бўлмайди. Чунки қилаётган иши уники эмас, деб ўйлайди. Меҳнат қилгани билан унинг роҳатини мен кўрмайман, дейди. Шунинг учун ҳам иложсизликдан, юзи буришиб, ишлайди, нолийди. У қилаётган ишидан завқ олмайди. У истаган нарсасига эришиши учун қаттиқ меҳнат қилиши керак.
Narrator 1: Минғирлаш қулнинг ҳислати. Ëдингиздами, Мусо Исроил ҳалқини қулликдан олиб чиқиб, Худо ваъда қилган ерга олиб бормоқчи бўлганида, халқ Мусога минғирлаган эди.
Баъзан биз зарур бўлмаган нарсаларни истаймиз. Шунчаки бизга керак бўлмаган нарсалар ортидан қувамиз. Шу нарсага эга бўлиш истагида, вақтимизни, кучимизни ва пулимизни сарфлаймиз. Агар шундай ҳолатга тушиб қолган бўлсак, билингки, биз Шайтоннинг алдови остидамиз. Нарсалар ортидан югурадиган кишилар, ўша нарсаларнинг қуллари эканликларини ҳис қилмайдилар. Инсон кўп нарсанинг қули бўлиб қолиши мумкин. Ҳаётнинг тезлиги ва бошқача фалсафаси остида киши ўзини пулга, техникага ёки яна бошқа нарсага қул бўлиб қолганини сезмай ҳам қолади.
Narrator 2: Пулга қул бўлиб қолган одам, фақат пул топиш ҳаракатида ва истагида бўлади. Пули қанча кўп бўлмасин, худди етмаётгандай, яна ва яна кўпроқ пул ишлаб топишга ҳаракат қилади. Бундай одам Худога ушр беришга ҳам қизғанади. Агар билсангиз Худога ушр бераётган имонли Худога шундай дейди: «Худованд мен топган пулимнинг ўндан бирини сенга олиб келдим. Илтимос қолган тўққизини марҳаматлагин.» Малахи китобида Худованд шундай дейди: «Мен сизнинг мол-мулкингизни емирадиган нарсаларни таъқиқлайман.» Агар Худога чин дилдан ушр олиб келсак, У бизнинг қолган пулимизни бекорга сарф бўлиб кетишидан, йўқолиши ва ўғирланишидан сақлайди. Нафақат бекорга сарфланиши балки ўша пулни донолик билан ишлатишимизга ҳам ёрдам беради.