Narrator 1: Ассалому алайкум. Биз шунчалик дангаса ва беэътибормизки, атрофимизга, қизиқарли нарсаларга эътибор бермаймиз. Қизиққан инсонлар эса бизнинг www.najot.com сайтимизга аллақачон кириб, ўзларига маъқул келадиган мавзулардан боҳабар бўлганлар. Кўпинча инсонларнинг ўзини тутишидаги муҳим жиҳатларни англай олмаймиз. Уларни арзимаган нарса деб биламиз. Руҳшунослар назарида эса дунёда арзимас нарсанинг ўзи йўқ. Масалан, айтайлик, дугонангиз билан телефон орқали гаплашаётиб ниманидир чиздингиз. Бир қарашда бу арзимас туюлади, лекин улар сиз ҳақингизда кўп нарсани «сўзлаши» мумкин. Чизишни уддалаолмаган ва ёқтирмайдиганлар ҳам ҳеч қачон расм чизмаганман, деса ишониш қийин. Чунки телефондаги суҳбат чоғида ёки бирор бир йиғинда беиҳтиёр нимадир чизиб ўтирадиганлар кўп. Бу чизмалар эса бизнинг ҳақиқий туйюуларимиз «кўзгуси».
Narrator 2: Агар беиҳтиёр геометрик шакллар, масалан; учбурчак, тўртбурчак, квадрат ва бошқа шаклларни чизсангиз ҳаётда нима хоҳлашингизни аниқ биласиз. Бошқаларга мулозамат қлишга ўрганмагансиз. Агар панжара чизсангиз, мураккаб вазиятга тушиб, боши берк кўчага кириб қолганлик ёки йўлида учраган қийинчиликдан ўзини ҳимоялаш истагини билдиради. Юлдузлар чизсангиз, бошқалар сизга эътибор қаратишини истайсиз. Булутлар, гуллар, қуёш ҳаётингизда ҳаммаси ўзингиз ўйлагандек кечаётганини англатади. Лекин агар бу расмларни мунтазам равишда чизсангиз, демак, сизга меҳр, дўстлик, эътибор етишмаяпти. Уйчалар тартиб ва турли режалар тузишни яхши кўришингиздан сўзлайди. Сизга ҳаётда суянчиқ, таянч етишмаётганини ҳам билдиради.
Narrator 1: Шахсий имзо, исм кўп бор такрорланган бўлса ўта худбинлик белгиси. Фақатгина ўз фикрингизни тўғри деб биласиз. Оқ-қора квадратлар, шахмат доскаси мураккаб вазиятга тушиб қолганингиз ва ундан чиқиб кетиш йўлини топишга уринаётганингиздан далолат. Нақшлар – зерикаётганингиз ёки телефондаги суҳбатдан безор бўлганингиз белгиси ҳисобланар экан. Агар айлана чизсангиз, у сизни одамови инсон сифатида изоҳлайди. Баъзилар бўш қолди дегунча кўзлар расмини чизади. Бундайлар ўзларини кимнингдир назорати ёки босими остидагидек ҳис қилади. Асалари уясини чизадиганлар эса ҳотиржамликка интиладилар, шахсий ҳаётини йўлга қўйишни истайдилар. Фақат беиҳтиёр чизилган чизиқлар ёки шакллар эмас, қоғоздан бирор буюм ясашингиз ҳам сизнинг қандай инсон эканлигингизни билдиради.
Narrator 2: Агар қоғозни юмалоқлаб шарча ясасангиз, бу ҳаётингизда қандайдир ўзгариш бўлишини хоҳлаётганингизни билдиради. Эҳтимол анчадан бери таътилга чиқмагандирсиз ва дам олишни истаётгандирсиз. Гармошка ясасангиз қандайдир муаммонинг ечими ҳақида бош қотираётганингизни билдиради. Текис юза масалан шоколад қоғозини тирноқларингиз билан дазмоллагандай текисласангиз ким ҳақидадир қайғуришингиз кераклигини, шундагина ўзингизни керакли инсондай ҳис этишингизни англатади. Агар қўлингизга тушган ҳар бир қоғозни бўлакларга бўлиб ташласангиз, бу нимадандир ҳавотирда эканлигингизни ва ундан чиқишга чора излаётганингиздан дарак беради. Конвертча. Уни қанчалик аниқлик ва ғайрат билан ясасангиз, ҳаётингизни шу тарзда бошдан кечираяпсиз. Тартибни яхши кўрасиз ва олдингизга қўйган мақсадларга эришишга ўргангансиз. Юқоридаги маълумотларни ўзингизда синаб кўринг ва кузатинг.