3:08

Тиббиёт белгиси

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Суҳбатимизни бошлашдан олдин сизларга бир латифа айтиб бермоқчиман, шунда бугунги суҳбат мавзуси нима ҳақида эканини билиб оласиз. Бир болакай дадаси билан келаётса, шифоҳона дарвозаси тепасидаги белгини кўриб қолибди. – Дада ана у қанақа белги. – Ҳа-а, уми, аянгни белгиси, аянг музқаймоқ еяпти, — деган экан. Демак бугун тиббиётнинг белгиси бўлган жом ва илон ҳақида. Тиббиёт тимсолларининг келиб чиқиши ҳақида сўз борар экан, қадимги афсоналардаги табобат худоларининг номи, даволашнинг қадимги усуллари ёдимизга тушади. Бу ҳақида эса кўпгина халқларнинг муқаддас қўлёзмаларида маълумотлар ёзиб қолдирилган. Энг кўп тарқалган тиббиёт рамзи – илон ўралган қадаҳдир. Унинг пайдо бўлиши қадимги Шарқ, Миср, Юнон ва Америка цивилизациясининг минг йиллик тарихига бориб тақалади.

Narrator 2: Илон тасвири тиббиёт рамзининг энг қадимги намунасидир. Замонавий одамда бу судралувчи жонивор ҳавф-хатар туйғусини уйғотса, одамзоднинг илк вакиллари илонни оқиллик, донишмандлик ва барҳаётлик тимсоли деб билганлар. Кўпгина халқлар афсоналарида илон яхши ишларнинг боши, уй ва оилани турли бало-қазолардан асровчи ва саломатлик улашувчи сифатида тан олинган. Илон тасвирининг тиббиёт рамзи сифатида акс этиши эрамиздан олдинги 2 минг йилликка бориб тақалади. Айтиб ўтиш жоизки, антик даврда тиббиёт тимсоли заҳарли эмас, заҳарсиз сув илони ҳисобланган. Аввалига тиббиёт тимсоли бўлмиш илон ҳеч қандай анъаналарга боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлланилиб келинган. Фақатгина бир неча вақт ўтиб илон қандайдир буюмлар ва Меркурий ҳассаси билан тасвирланадиган бўлди.

Narrator 1: Аммо илон образи ишлатилган тиббиётнинг энг кўп тарқалган рамзи Асклепий таёғи, асо ва илонли жом ҳисобланган. Қадимги Юнон афсоналарида шундай баён этилади. Асклепий – кентавр Хирон томонидан врачлик санъатига ўргатилган бўлиб, устоздан ўзган шогирд ўликни тирилтириш қобилиятига эга эди. Бизгача келган маълумотларга кўра, Крит шоҳи Минос буюк табиб Асклепийни ўз қасрига ўлган ўғлини тирилтириш учун чақиради. Асклепий таёғига суяниб қасрга кирар экан, қўлидаги таёғига илон ўрмалаб келаётганини кўради. Қўрқиб кетган Асклепий илоннинг зарар етказишидан қўрқиб илонни ўлдириб қўяди. Шунда оғзида қандайдир гиёҳ бўлган яна бир илон келиб ўлган илонни тирилтиради. Асклепий буни бир белги деб тушуниб илон оғзида келтирган ўтдан териб ўлган ўсмирни тирилтиради.

Narrator 2: Ушбу афсона биринчи халқаро тиббиёт эмблемасида илон ўралган таёқни ушлаб турган Асклепий тасвирини туширишга туртки бўлди. Оёғига илон чирмашган жом тасвири кўпгна мамлакатларда кенг тарқалган. Тиббиёт рамзининг бу каби тасвири эрамиздан аввалги 800-600 йлларга бориб тақалади. Аммо ўша вақтларда илон ва жом алоҳида-алоҳида саломатлик худоси Геянинг ўнг ва чап қўлида тасвирланган. Илон ўлим ва барҳаётлик, қаҳр ва меҳрни англатган. Унинг иккига бўлинган тили-бирида шифо бўлса, бирида заҳар борлигини англатган. Бошқа мисол қадаҳга келадиган бўлсак, тиббиётда бу рамзнинг пайдо бўлиши сувнинг шифобахш хусусиятлари ва анъанавий жомда дорилар тайёрлашни ифодалайди. Шу каби турли қизиқарли мавзуларга қизиқсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top