2:57

Хотирани мустаҳкамлаймиз

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Ҳаётимизда яхши ўқиш, яхши ишга жойлашиш ва муносабатларнинг мустаҳкамлиги мна шунга боғлиқ. Нимага дейсизми? Ие, ҳали айтмадимми?! Хотирага боғлиқ. Хотирамиз бизга энг яхши ёрдамчи бўлиши учун, уни тез-тез мустаҳкамлаб, туришимиз керак. Хотира бу – миямизнинг маълумотларни сақлаб қоладиган ва етказиб берадиган энг ажойиб қобилияти ҳисобланади. Баъзилар хотирасининг яхшилигини айтиб мақтанишади, бошқалар эса хотираси чатоқлигидан нолийди. Аслида ҳам шундаймикан? Хотиранинг бир неча турлари мавжуд. Ҳар бир одамда уларнинг турли хиллари учрайди. Хотиранинг яхши ёки ёмонлиги нимага боғлиқ? Хотиранинг мустаҳкамлиги энг биринчи навбатда унинг кимёвий қурилишига, нерв тўқималарига боғлиқ.

Narrator 2: Киши миясининг нерв тўқималари, кимёвий қурилиши хомила давридан бошланади. Бу нарсалар болакай она қорнида ривожланаётгандаёқ пайдо бўла бошлайди. Шунга қарамай, киши ўз хотирасини машқлар ёрдамида мустаҳкамлаши мумкин. Миядаги маълумотларни қабул қилиб олиш хотираси бир неча турларга бўлинади: эшитиш, кўриш, таъм билиш, ҳид билиш, тегиб кўриш ва ҳокозо. Хотиранинг бундай бир неча турларга бўлиниши, бир маълумотнинг мияда жойлашишига ёрдам беради. Бир турдаги хотира бошқа турдаги хотирага маълумотни узатиб, бир-бирини тўлдирган ҳолда маълумотни сақлаб қолади. Ҳар бир одам ўзида қандай турдаги хотира кўпроқ ривожланганини билиб олиши мумкин. Кимгадир эшитганда эслаб қолиш осонроқ, бошқа биров эса уни кўриши ёки кўз олдида тасаввур қилиши керак.

Narrator 1: Бошқаларда эса хотирада қолиши учун танасининг бошқа сезги органлари ҳам ишга тушиши керак бўлади. Фактларга қараганда мияга келиб тушадиган ахборот ўша ерда қанчадир муддат сақланади. Ахборот у ерда бир секунд ёки минут қолиши мумкин. Баъзилари эса у ерда бир умр ҳам қолади. Хотиранинг сустлиги кўп ҳолларда эътиборнинг тарқоқлиги сабабли бўлади. Чиндан ҳам эътибори тарқоқ одамлар бир нарсани эслаб қолишга қийналишади. Шунинг учун ҳам киши эътиборини эсда сақлаши керак бўлган нарсага қаратиши керак. Китобда нима ёзилганларини тўлиқ билиб олиш учун, унинг ичида ёзилган воқеалар жараёнида ўзингизни ҳис қилинг. Уни ўз кўзларингиз билан кўргандай тасаввур қилинг. Илмий маълумотлар; масалан, имтиҳонга тайёрланиш, зачётлар, докладлар олдидан ҳиссий таранглик пайтида дам олиш керак бўлади.

Narrator 2: Ҳамма маълумотларни ўқиб бўлганидан кейин эмас, маълумотларнинг энг қизиқ пайтида тўхтаб дам олиб, кейин яна давом эттириш керак. Баъзиларда кишиларнинг исмлари, телефон номерлари тез ёддан кўтарилади. Шундай бўлмаслиги учун уларнинг исмларини гулларга, бирор бир ҳидга ёки ўтмишда ўтган бирор бир воқеага боғланг. Ëдингизда бўлсин, бир пайтнинг ўзида одам 5тадан 9тагача нарсани ёдида сақлаши мумкин – сўзларни, сонларни шаклларни ва суратни. Эслаб қолиш қобилиятини ошириш учун эса ҳар бир маълумотни шулардан бирига жойлаштириш керак. Бироқ хотиранинг яхшилиги фақатгина маълумотларни сақлаб қолишга боғлиқ эмас. Яхши хотира ўша сақланган маълумотни қайтариб бера олиши ҳам керак. Эслаш жараёнини қандай осонлаштириш мумкин? Бунда ҳотиржам бўлиб, ҳис-туйғуларни жиловлаш керак, шунда маълумотнинг ўзи юзага қалқиб чиқади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top