3:00

Ўзгарган юрак

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимизни оила даврасида фарзандларингиз билан бирга ўтириб тинглашингиз мумкин. Бу сизга ҳам фарзандларингизга ҳам бирдек фойдали бўлади. Агар ёдингизда бўлса ўтган сафар ҳам ўзгарган юраклар ҳақида суҳбатлашган эди. Худонинг муҳаббати туфайли гуноҳкор юрак ўзгаради. Ҳаётлар ўзгаради ва бутунлай Худога бағишланади.

Худонинг муҳаббати ҳақида ўйлар эканман, биринчи ўринда Исроил халқи кўз олдимга келади. Худованд уларга қанча кўп ёрдам берган, ҳаётларини сақлаб қолган, ва турли мўъжизалар орқали муҳтожликларини қондирган бўлса ҳам, халқ Худодан юз ўгирди. Худо нима қилди? У ҳам ўз танлаган ҳалқидан юз ўгирдими? Асло. Худованд ундай қилаолмайди. У ўзгармас Худо. У қадимда қандай бўлган бўлса ҳозир ҳам шундай.

Narrator 2 У ўз аҳдини, муҳаббатини ўзгартириб, ҳалқидан воз кечолмайди. Унинг муҳаббати шу қадар кучли-ки, ҳалқи уни қанчалик ҳафа қилмасин, барибир уларни ташлаб қўймади. Шу сабабли ҳам Исо Масиҳ ерга келди. Ҳалқни гуноҳлардан озод қилиш, Худога қайтариш, инсонлар юрагини ўзгартириб, ҳаёт тарзларини ҳам Худога мослаштириш учун келди. У ерда яшар экан, ҳаммани ўзига оҳанрабодай тортарди. Унинг нимасидир бор эди. Ҳеч ким ўша ниманидир билмаса ҳам Унинг ортидан эргашиб юришарди. Унинг донолиги, уламолару фарзийларникига ўхшамаган сўзлари халқни ўзига тортарди. Бу Унинг муҳаббати ва Ундаги Муқаддас Руҳ эди. Инсонлар ҳали Муқаддас Руҳ ҳақида билишмасди, Худонинг муҳаббати қандай бўлишини ҳам билишмасди. Бироқ Исо Масиҳ билан бирга уч йилдан ортиқ бўлган бир киши, бу муҳаббатни ўзида ҳис қилди.

Narrator 1 Бу инсон ким эди? Унда нотиқлик қобилияти бор эди. У одамларни ўзининг ортидан эргаштира оларди. Бироқ шу билан бирга қўрқоқлиги ҳам бор эди. Исо Масиҳни олийруҳонийнинг ҳовлисига олиб борганларида, Ундан тонган ҳам мана шу инсон эди. Ана энди унинг кимлигини билиб олдингизми? Ҳа, бу ҳаворий Бутрус эди. Ҳаворий Бутрус ҳақида ўқир эканман, унинг ҳам бизга ўхшаш инсон бўлганини англайман. Исо Масиҳнинг сув устида юрганини кўриб, у ҳам устозининг ортидан боришга қарор қилди. Бошида устозига ишониб, Унга қараб юрди. Диққатини ундан олмади. Бироқ сувнинг ўртасига келганида, диққати оёқлари остидаги тўлқинланаётган сувга тушди. Ана шундан сўнг чўка бошлади. Биз ҳам ҳаёт тўлқинлари ичида, кўзларимизни Худодан оламиз. Шу пайтда қийинчиликларни бошимиздан кечирамиз.

Narrator 2 Бутрус Исо Масиҳ билан бирга 3 йилдан ошиқ бўлган бўлса ҳам, Ундан тонди. Сўнг эса гуноҳига иқрор бўлди. Учинчи куни қайта тирилган Масиҳ Бутрусга ҳам кўринди. Ўша пайтда Исонинг ўрнида бўлсангиз нима қилардингиз? Бутруснинг қилган иши учун койиган бўлармидингиз? Аммо Исо Масиҳ биргина савол берди. «Бутрус мени севасанми?» Бутруснинг кейинги ҳаёти қандай бўлиши унинг берадиган жавобига боғлиқ эди. «Ҳа, Устоз сени севаман», — деди Бутрус ҳеч ҳам ўйлаб ўтирмай. «Қўйларимни боқ». Бўлди мана шу сўзлар Бутруснинг кейинги ҳаёти қандай бўлишини белгилаб берди. Худонинг муҳаббати, кечирими Бутруснинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Биз Худога ҳеч нарса бермасак ҳам, ҳеч нарса қилмасак ҳам, У бизни севишда давом этаверади. Шунга ўхшаш мавзулар сизни қизиқтирса бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top