MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Сиз Иброҳим пайғамбар ҳақида эшитгансиз. Одатда болалар оталар қилган хатони такрорламайдилар, бироқ Иброҳим пайғамбар бир пайтлар қилган хатони ўғли Исҳоқ айнан такрорлади. Аммо ҳозирги суҳбатимиз Иброҳим ёки Исҳоқ ҳақида эмас, биз замонлар Иброҳимни таниган Жанубистон шоҳи Абумалик ҳақида. Ўша пайтдаги ҳаритага қарайдиган бўлсак, Исроил шимолда, Яҳудо эса жанубда жойлашган. Жанубистон деган жой эса Яҳудода ҳам жануброқда Ўрта Ер денгизига яқин жойлашган бир жойда эди. Абумалик Жанубистонинг Гарор деган шаҳрида қўним топган бўлиши керак. Чунки Каломда «Иброҳим у ердан Жанубистонга кўчиб бориб, Қадеш билан Шур орасида ўрнашиб олди. Гарор шаҳрида эса манзилгоҳ қилди», — деб ёзилган. Биз Каломни ўқир эканмиз, ўша даврда Худо танлаб олган халқдан бошқа халқ бутпараст бўлган деб биламиз.

Narrator 2 Бу чиндан ҳам шундай бўлган, бироқ ўша халқ Исроил ҳалқи ва унинг Худоси ҳақида билишган. Исроилнинг Худоси ҳамма халқлар худосидан бошқача ва қудратли эканини билишган. Абумалик ҳам, Иброҳимнинг Худоси қудратли ва бошқача Худо эканини бир воқеадан кейин билди. Улар орасида шундай суҳбат бўлиб ўтган: «Иброҳим хотини Сорони «синглим» деб айтар эди. Гарор шоҳи Абумалик эса одам юбориб, Сорони хотинликка олди. Бир кеча Худо Абумаликнинг тушига кириб унга: — Сен мана шу олган хотининг туфайли ўласан, чунки у эри бор хотиндир. Абумалик эса Сорога яқинлашмаган эди. У: — Ë Раббим, наҳотки Сен бегуноҳ халқни ҳам ҳалок қилсанг? Ана у киши ўз аёлини синглим деди-ку. Мен бу ишни соддадиллик билан, ҳалол қўлим билан қилдим, — деди.»

Narrator 1 Худо Абумаликка тушида деди: — Сен бу ишни соддадиллик билан қилганингни Мен ҳам билар эдим. Шунинг учун сени Менга қарши гуноҳ қилишдан сақладим, сени Сорога тегишга қўймадим. Энди сен бу аёлни эрига қайтариб бер. У пайғамбардир, сен учун ибодат қилади ва сен тирик қоласан. Агарда аёлни қайтариб бермасанг, шуни билки, сен билан халқинг ҳаммамингиз бутунлай ўласизлар!» Бундай тушлар ҳар доим ҳам кўрилавермайди. Ўша даврда ҳам бундай тушлар чиндан ҳам Худодан деб ҳисобланган. Бир савол туғилади. Абумалик Худони қанчалик даражада билган? Менимча у ўзларининг худосидан ҳам бошқа худо борлигини эшитган, аммо у ҳақида кейинроқ Иброҳим Гарорда яшай бошлаганидан кейин кўпроқ билган бўлиши керак.

Narrator 2 Аммо Худонинг қанчалик буюк ва ваҳимали эканини Сорони хотинликка олганидан кейин билди. У Абумаликнинг тушига кирди, у билан гаплашди, шафқат қилди. Абумалик Иброҳимнинг Худоси овозини эшитди ва ҳис қилди. Бу ҳам қўрқинчли ҳам ўзгача бир ҳиссиётни берадиган воқеа бўлган. Мана шундан сўнг Абумалик Иброҳимнинг Худоси буюк, тирик ва шафқатли эканини билди. Унинг Сорони ўзига олмасидан олдин, бошқа хотинлари ҳам бўлган. Аммо Соронинг гўзаллигини кўриб, уни ҳам ўзига олишни истаган. Бу ҳам унинг гуноҳи эди. Бироқ унинг эрли хотинни истамаслиги, жамият ўрнатган қоидаларга амал қилишини билдиради. У мумкин қадар, аҳлоқ-одоб қоидаларга амал қиладиган шоҳ бўлган бўлиши керак. Тушида Худо билан гаплашгандан кейин, Худо ҳақидаги тушунчаси бутунлай ўзгарган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top