3:05

Калом ҳақида мулоҳаза

MP3

Narrator 1 «Айтганларимни яхши ўйлаб кўр. Раббимнинг Ўзи ҳамма нарсани сенга тушунтиради» (2Тим 2:7).

Ассалому алайкум. Бирор муаммога ечим тополмай турганимизда, кимнингдир берган маслаҳати, ёки умуман тасодифий айтилган, сўз бизга калит бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ëки бунинг акси бўлади. Муаммоларни ҳал қилиш учун кўпроқ бу ҳақида бош қотиришимиз, яхшилаб ўйлашимиз керак бўлади.

Болалигимда Шерлок Холмс ҳақидаги китобларни севиб ўқирдим. Унинг ҳар бир деталга жуда катта эътибор бериши, уни синчиклаб текшириши, ҳар бирига бошқа томондан ёндошиши, мени ҳайратга соларди. У қандай қилиб, ҳар бир жиноят қандай кечганини ўта топқирлик билан хатосиз тасвирлаб бера олади – деб ҳайрон бўлардим. Мен ҳам нарсаларга Шерлок Холмсдай қарашга уринардим.

Narrator 2 Аслида у жиноят ва уни боғлайдиган нарсаларни бир-бирига улашга ҳаракат қилиб, тинимсиз ўйларди. Бу ўйлаш билан у жиноятнинг калитига етаклайдиган воқеалар бўлакларини бир-бирига уларди. Кейин эса қарабсизки, бутун бир жиноий воқеа пайдо бўлиб турибди-да!

Шерлок Холмснинг бу ўйлаш методини, Каломни ўрганишга ҳам қўллашимиз мумкин. Каломни ўқир эканмиз, Каломда учрайдиган ҳар бир калит сўзга, диққатимизни қаратишимиз керак. Аммо бу ҳали етарли эмас. Каломдаги воқеаларга яқиндан қараш билан, унинг ортини ҳам кўра билишимиз лозим. Аниқроғи, авторнинг ҳолатига, нима учун шу оятларни ёзганига эътибор қилишимиз керак. Кейин эса бу ўйлаганларимизнинг ҳаммасини бир-бирига боғлашимиз лозим.

Narrator 1 Каломга бундай яқиндан қараш ва у ҳақида чуқур ўйлаш нарсаларга Худонинг назари билан қарашни ўргатади. Ўрганаётган нарсаларимизни чуқур ўйлаб кўрсак, атрофимиздаги нарсаларни ва Каломдаги воқеаларни янгича йўл билан кўришни ва эшитишни бошлаймиз.

Забур 33 боб мени жуда таъсирлантирган эди. Унининг тўлиқ маъносини тушуниш учун қайта-қайта ўқиб чиқдим. Кейин эса ундаги калит сўзларни топдим. Калит сўзлар кўп эмас эди. Сўнг ҳазрати Довуд буни нега ёзган деган ўйга толдим. Бу санони ёзишдан олдин у қийин аҳволда қолган. Душманининг қўлида ўлиб кетишига бир баҳя қолган эди. Ундан қутулгач эса, мана шу санони ёзган. Биз ҳам қийин аҳволда қолганимизда Худованддан ёрдам сўраймиз. Унинг нажоти келгач эса қанчалик қувонамиз. Сано мана шу ва Худованддан қўрқиш ҳақида.

Narrator 2 Калом шундай дейди: «Худованднинг фариштаси мўминлар атрофида қароргоҳ қурган, Ундан қўрққанларни Ўзи ҳалос этар.» (Заб 33:8). «Худованддан қўрқинг, эй Унинг азизлари! Ундан қўрққан киши муҳтожлик кўрмас.» (10) «Эй ўғилларим, келинг, мени тингланг! Худованддан қўрқишни сизларга ўргатай. Ҳаёт яхши, умрим узоқ бўлсин, яхши кунлар кўрай, деган одам ким? У тилини ёмон сўздан тийсин, оғзини эгри гапдан сақласин. Ëмонликдан қочиб яхшилик қилгин, тинчликни қидириб унинг пайидан бўлгин» (Заб 33: 12-15). Сиз ҳам Забур 33 бобни ўқиб кўринг. Ўқиб, у ҳақида чуқур фикр юритинг. Каломнинг асосий мазмуни нима? У бизга нимани ўргатмоқчи? Бу ҳақида яхшилаб ўйланг. Кейин эса ўйлаганларингизни бир бутун кўринишга келтиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top