3:13

Ишонч қуввати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум, эътиборли тингловчи дўстлар. Сиз доимо, ўз ишидан камчилик қидирадиган, ҳамма ишни кўнгилдагидек қилиб бажарса ҳам, дили нимадир яхши қилинмагандай ҳотиржам бўлолмайдиган, доимо ташвишда юрадиган кишиларни учратганмисиз? Бундайларга яшаш осон бўлмайди. Инсоннинг нимагадир ишониши, унинг ҳаёт тарзини белгилаб беради. Ҳеч кимга ишонмайдиган кишилар, ўзларини ғалати тутишади. Тасаввур қилинг, сиз ҳам шундай кишилардан бирисиз. Машинангиз бузилиб қолди, устага олиб бордингиз. Уста уни яхшилаб тузатиб берди. Аммо уста уни яхшилаб тузатмаган, деган шубҳага борасиз. Бу шубҳа сизни йўл бўйи қийнайди. Ҳозир йўлда бирор жойи бузилиб қолсая, деб ўйлайсиз.

Narrator 2 Қалбингиз ҳотиржам бўлмайди. Кейинги сафар бошқа устага олиб бораман – дейсиз. Кейин эса магазинга кирасиз. Дўкондан яроқлилик муддати чегараланган бирор бир маҳсулот олмоқчисиз. Маҳсулотни обдон айлантириб кўрасиз. Агар маҳсулотга яроқлилик муддати кўрсатилган белгилар қўйилган бўлса яхши, бироқ баъзи маҳсулотларга яроқлилик муддати уларнинг қутисига қўйилади. Шундай ҳолда сотувчининг ҳолига вой. Унинг бу янги маҳсулот деган сўзларига ишонмай, роса хуноб қиласиз.

Хуллас ҳеч кимга ва ҳеч нимага ишонмайдиган кишилар ҳаётда нафақат ўзларига балки бошқаларга ҳам зиён келтиришади. Нега бутун инсоният Худога, юқорида бизни яратган ва кузатиб турадиган, ҳаётимизни бошқарадиган Зотга ишонишади?

Narrator 1 Худога ишонмай туриб бахтли бўлиш мумкин эмас. Ҳақиқий бахтнинг пойдевори эътиқод ҳисобланади. Тасаввур қилинг, икки киши ўзига уй қурибди. Бири тошдан иккинчиси қумдан. Об – ҳаво яхши бўлганида ҳар иккиси ҳам бахтли яшабди. Лекин об-ҳаво ўзгариб, ёмғирлар шаррос қуйганида қумдан қурилган уй қулабди. Бу об-ҳавога дош беролмабди. Тошдан қурилган уй эса мустаҳкамлигича тураверибди. Эътиқод узоқ муддатли бахтни кафолатлайди. У ҳар қандай талофатларни енгади ва ҳамма бахтсизликларда умид ва матонат бағишлайди. Бир машҳур шаҳс шундай деган экан: «Инсон яшаётган кучлардан бири эътиқоддир, унинг бутунлай йўқлиги ҳалокатни келтиради.» Маҳатма Ганди эса шундай деган: «Эътиқодим бўлмаганда аллақачон ақлсиз бўлиб қолардим.»

Narrator 2 Яратганга имон-эътиқодсиз бўлган инсон ҳаёти шубҳаларга, ташвишларга, нотинчликлар ва қўрқувларга тўлиқ бўлади. Руҳшуносларнинг фикрига кўра, Худога қаттиқ ишонган кишилар руҳий зўриқиш ва стресс билан боғлиқ изтиробларни осонлик билан енгар эканлар. Инсон ўз ақлидан ғурурланиб, турли фазовий кемаларни яратди. Улар ўз-ўзидан бор бўлиб қолгани йўқ. Уларнинг мавжудлигини ва бу инсон қўли билан яратилганини биламиз. Фазовий кемадан ҳам мураккаброқ этиб яратилган инсоннинг яратувчиси бўлмаслиги мумкин эмас. Худо бор бўлса, нега бахтсизликларимизга йўл қўяди – дегувчилар ҳам топилади. Инсонни бебахт қиладиган, унинг ўзи аслида. Инсон ўзининг нотўғри фикрлари, ва ҳаракатлари туфайли бахтсизликка дучор бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон ҳатти ҳаракатларини яхшилаб тахлил қилиши лозим. Нимани нотўғри қилаётган бўлса уни ўзгартирсин. Ҳеч бўлмагандан кеч бўлгани ҳам яхши.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top