Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, келинг, Эски Аҳд китобидан ўз билганларимиз орқали сизлар билан бўлишсак. Фрот ва Тигрис дарёлари Форс қўлтиғига қуйилишини барчамиз биламиз. Ери жуда серҳосил ва ривожланган шаҳарлардан бўлмиш Ур шаҳрида яшаган Иброҳим Худонинг сўзига бўйсуниб, ўзининг отаси Тераҳ ва хотини Соро ҳамда жияни Лут билан иккита дарё оралиғидан ўтиб Ҳоронгача борди. Ҳоронда отаси Тераҳ вафотидан сўнг Иброҳим бутун оиласини олиб, Шимолий томондан Жалила кўли шарқ томондан Ўрдун дарёси, ғарбда эса Ўрта ер денгизи билан чегараланган Каънонга кўчиб келди.
У ерда Иброҳим ўз хоҳишига кўра Исмоилни, юз ёшида эса, қуруқ дарахт каби бўлган танаси орқали Худо ваъда қилган Исҳоқни кўрди. Исҳоқ қирқ ёшида уйланиб, эгиз ўғиллар Эсов ва Ёқубни кўрди. Ёқуб эса бир-бири билан бола туғиш учун мусобақа қилган тўртта хотиндан ўн икки фарзанд кўрди.Улардан ўн биринчи ўғли Юсуф, айниқса Ёқубнинг севимли ўғли эди. Ёқубнинг оиласи мураккаб ташкил топган бўлиб, улар бир-бирларини сева олмай нафратланганлар ва Юсуф Мисрга қул сифатида сотиб юборилганлигини барчамиз яхши биламиз. Аммо Худо Юсуфга кўрсатган тушидай унинг ҳаётини Мисрда ҳоким қилиб жуда юқорига юксалтирди. Ниҳоят, унинг отаси Ёқуб ва етмишта яҳудий эрлари Мисрга кўчиб келди.
Шунда Юсуф буларнинг барчаси Худонинг режаси эканлигини барчасига эслатади. Шу ерда эса Ибтидо китоби якунланади. Ибтидода ҳамма инсон нажот топиши кераклиги ҳақида ёзилган. Ёқуб ва унинг хонадони етмиш нафар эркаклар Мисрга кўчиб келиб, тўрт юз йил вақтни у ерда ўтказадилар. Мисрга кўчган Ёқубнинг етмишта хонадони иккиюз эллик миллиондан ошиб, буюк бир халқни ташкил қилади. Тўрт юз йилдан сўнг Мисрни буюк давлат қилган Юсуфни мисрликлар билишмас эди. Эндиликда яҳудийлар қул бўлиб қолдилар. Юсуфни танимаган фиръавн бошлиқ бўлганида уларнинг аҳволи жуда оғир эди. Фиръавн бошқа халқлар ёки мисрликлар Мисрга ҳужум қилса, яҳудийлар ҳам бирлашиб, менга бош кўтариши мумкин ва ҳокимиятни тортиб олишлари мумкинлиги тўғрисида ҳавотирланган эди.
Мисрдаги болаларнинг туғилишини камайтириши учун уларни қийнаган ва ўлдиртирган эди. Аммо фиръавннинг ҳаракати Худонинг режасини ўзгартира олмади. Фиръавн барча яҳудий ўғил чақалоқларни Қизил Нил денгизига ташлашни буюрганида, Худо яҳудий халқини азоб-уқубатдан қутқариш учун Мусони юборган эди. Мусо ўз кучи билан қабиласини қутқаришга ҳаракат қилганида мағлубиятга учради. Мусо қотил бўлиб, қирқ йил қочоқ мусофир бўлиб юрди. Саксон ёшида умидсизлик, воз кечиш, кучсизликка дуч келди. Ўша ҳолатида Худо уни чақирган эди. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз, азизларга, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз орқали учрашгунча хайр.