3:15

Болаларнинг ўсишига ёрдам 221

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи ота-оналар, ҳар бир ишнинг асосида олдиндан режалаштирилган режа ётади. Азиз биродарлар, Ибронийларга мактубининг 12 боби 6 ояти билан бугунги эшиттиришимизни бошламоқчиман: “ Худованд севган кишининг адабини берар, Ўғлим деб билган ҳамманинг чорасини кўрар”. Ҳа, азиз биродарлар, Худованд Ўз севганларини адабини беради. Албатта, ушбу адабини бериш орқали Худованд у кишини тўғри йўлга бошқаради. Шу жумладан ўсмир болалар ҳам Худованднинг фарзандларидир. Худованд уларни ҳам тўғри йўлга бошлашни хоҳлайди.

Кўпгина ота-оналар сўрашади: ўсмир болаларни жазолаш шартми ёки керакмасми? Албатта жазолаш керак. Тўғри берилган жазо ҳар бир ўсмир болага ўзига нисбатан ишонч бағишлайди. Шу орқали улар англашадики, улар ҳам оиланинг бир аъзолари ва ота-оналари ҳам бола учун бефарқ эмаслар. Азизлар, юқоридаги саволни мен сал бошқачароқ берган бўлардим. Ўсмирларни жазолаш керакми? — деган саволни ўрнига, шундай савол бериш мумкин: ўсмирларни қандай жазолаш керак? Албатта, жисмоний жазо ўсмир болалар учун керак эмас. Сабаби, кўпгина ўсмирларнинг гавдаси ва уларнинг ташқи кўриниши ўз оталари билан деярли баробардир. Бундан ташқари ўсмирлар учун бериладиган жисмоний жазо унчалик ҳам самарали эмасдир.

Албатта, ўсмирларга бериладиган жазодан мақсадимиз шундай бўлиши керакки, улар ўзларининг қилмишлари учун жавоб берсинлар. Болаларимиз ўзларини эркин ҳис этишларига имкон беришимиз керак. Чунки улар армияда эмаслар, улар ўз оиласида эканлигини ҳис этиб турсинлар. Лекин ушбу оилада ўзига яраша тартиб- интизом ҳамма учун бир хил эканлигини ҳам ёдларидан чиқармасинлар. Халқимизда шундай гап бор: “Арқонни узун ташлаб қўйиш керак” деган гап. Ушбу гап жуда тўғри танланган. Агар бола хавфли жойга қараб кетаётганини кўрсангиз, арқонни зудлик билан ўзингизга тортиб олиш мумкин. Доимо ҳар бир нарсани олдини олишга ўргансак, ҳаётимиз давомида муаммолар камроқ бўлади.

Камроқ муаммо бор жойда эса, гуноҳ ҳам содир бўлиши камаяди. Болангизни юриш-туришига қараб, унга эркинликни янада кўпроқ беришингиз мумкин. Аксинча бўлса, чегаралаш керак. Азиз биродарлар, ўсмир бола учун энг яхши жазо -уларни ўзларининг энг яхши курган машғулотларидан маҳрум қилиш. Бу тажриба орқали кўп бора исботланган. Азиз биродарлар, доимо ўз ўсмир фарзандларингиз учун тинимсиз ибодатда бўлинг. Худованд уларни ҳам марҳаматласин. Азизлар, яна бир муҳим нарса: болаларингизни ҳеч қачон жаҳл устида жазоламанг. Бундай йўл тутиш орқали муаммони янада чуқурроқ илдиз отишига йўл қўйган бўласиз. Яхшиси, олдин ўзингизни босиб олинг. Шундан кейин ўсмир бола билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг. Шунинг билан, азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Азизлар, сизга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top