3:13

Болаларнинг ўсишига ёрдам 222

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашаганимиздан ғоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, агар рассомнинг ҳали тугатилмаган асарига қарайдиган бўлсак, нимани кўришимиз мумкин? Ёки ҳаёлимиздан нималар кечади? Асар жуда чиройли, лекин ҳали якунланмаган. Албатта, охирига етмаган айрим деталларни кўрамиз ёки яқин орада тугалланиб ажойиб асар бўлишини кўз олдимизга келтирамиз. Азиз биродарлар, агар доимо ўз фарзандларимизнинг камчиликларига эътибор бераверадиган бўлсак, уларнинг шахсиятига катта зарар етқазиб қўйишимиз мумкин.

Мактабда ўқийдиган бир бола шундай гапни гапирган экан: “Мен бугун дарсларда иккита “беш” баҳо, битта “тўрт” ва битта “уч” баҳо олдим. Лекин менинг ота- оналарим фақатгина “уч” баҳони кўришди ва мени жазоладилар”. Яна бир бола шундай гапни гапирган эди: “Мен уйларни тозалашда ойимга қарашиб юбордим. Идишларни юваётган пайтимда бир коса қўлимдан тушиб синиб кетди. Ойим эса мени: қўлинг қалтираяптими? Шуни ҳам юва олмадингми? — деб урушиб берди. Ахир мен кўпгина бошқа ишларни яхши бажарган эдим-ку, нима учун улар фақат мени ёмон томонимни кўришади? Ахир мен атайлаб синдирганим йўқ-ку”. Ҳа, азиз ота-оналар, бу гаплар бизнинг манзилимизга айтилган ҳақиқат гаплар. Кўпинча биз катталар шундай хатоларга йўл қўямиз. Энг ачинарлиси эса шундаки, биз катталарнинг бундай урушишимиз орқали биз болалардаги яхши томонга ўзгармоқчи бўлган хоҳишини сўндириб қўямиз. Агар болаларимизни биз ота-оналар ўзимиз мақтамасак, уларни ким мақташи мумкин? Ўртоқларими? Ёки ўқитувчиларими? Йўқ, менимча, улар буни қилишмаса керак.

Албатта, агар доно ўқитувчи бўлса, болаларни нима учун мақташ мумкин эканлигини йўлини топа олади. Лекин ҳамма ўқитувчилар ҳам бундай ишни қилишмайди. Чунки уларнинг ўзларида ҳам болалари бор. Азиз радио тингловчи биродарлар, ўз болаларимизни ва бошқаларни ҳам яхши ишлари учун мақташни ўрганайлик. Тўғрисини айтадиган бўлсак, инсонлардаги фақат ёмон томонларини кўриш — бу бизнинг айбимиз эмас. Бундай характер бизларга совет иттифоқидан мерос бўлиб қолган. Лекин азиз биродарлар, ҳамма нарсани ўзгартиришнинг иложи бор. Агар кимгадир бундай ўзгариш айрим қийинчиликларни туғдирадиган бўлса, албатта ўзингиз учун ибодат қилинг.

Бошқалардаги ўзгаришларни кўриб асло кўлишга уринманг. Бундай деб айтишимининг сабаби бор. Мен шахсан шундай биродарларни ҳам ўз кўзим билан кўрганман. Азиз биродарлар, яхши масиҳий бўлиб Худога маъқул инсонлар бўладиган вақт келди. Чунки каломда ҳам тубдан ўзгаришимиз кераклиги ҳақида гапирилганлиги ёдингизда бўлса керак. Ҳурматли биродарлар, Худованд ҳар биримизни ва ҳаётимизни ўзгартиришига имкон берайлик. Шунинг билан, ҳурматли радио тингловчилар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини сиз, азизларга айтиб ўтмоқчи эдик: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top