3:03

Уй гуруҳлари 66

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли тингловчилар, Худованд бизга яна радио тўлқинларимиз орқали учрашишга имконият бергани учун Унга раҳмат айтамиз. Азиз биродарлар, биз сизлар билан кўп эшиттиришларимиз орқали кичик уй гуруҳлари ҳақида ва уларнинг фаолиятларини ифодалаб бериш ҳақида суҳбатлар уюштирган эдик. Мақсадимиз — шундай кичик уй гуруҳларини қадриятини ошириш, ва Худовандга ажойиб уй гуруҳларини ва уларнинг олиб бораётган ишларини кўрсатиш эди.

Ҳурматли радио тингловчилар, ҳар биримиз биламиз, кичик уй гуруҳлари орқали биродарлар ўзларнинг ораларидаги шахсий муҳтожликларини тезда кўраолишади. Бу эса биродарларнинг бир-бирлари учун кўпроқ ибодат қилишига олиб келади. Кичик уй гуруҳлари бу ўзи нима? Етакчилик билан учта ёки кўпроқ одамлар ўртасида белгиланган мавзу бўйича ўтказиладиган суҳбат-ибодатдан иборат бўлган учрашув. Бундан ташқари ушбу учрашувда Худовандни олқишлаш — ҳаммаси кичик уй гуруҳларида олиб борилиши керак бўлган хизматдир.

Умумий қилиб айтганда, сифатли ўрганиш учун олтитадан саккизтагача бўлган биродарлардан иборат йиғилиш кичик уй гуруҳларида яхши ишлайди. Гуруҳнинг яхши динамикаси учун бу олтитадан саккизтагача бўлган биродарлар сонидир. Албатта, катта сон бўлиши мумкин, аммо бу ҳар бир инсондан талаб қилинадиган суҳбатга бағишланишини қийинроқ қилади.

Кўпчиликнинг фикрича, ушбу гуруҳларнинг йиғилиши пайтида гуруҳ айланма шаклида ўтириши анчагина самаралироқ экан. Сабаби, бу ҳар бир инсонга тўғридан-тўғри одамга гапиришга ижозат беради. Қатор ўтириш фақатгина етакчига ва олдинда ўтирганларга гапириш имконини берар экан. Албатта, кичик уй гуруҳларида ҳам Худони улуғлаш ва Унга бўйсуниш ҳақида кўп нарсалар ўргатилади. Бундан ташқари нималар қилмаслик керак, ва шахсий муносабатларида Муқаддас Руҳнинг иши орқали сўзда ва юришда ҳақиқат ўргатилади.

Шундай сифатли ўргатишлар орқали биродарларнинг қалблари ва Нажоткорга ҳамда Унинг абадий мақсадларига қаратилган бағишланиш янада ўсади. Умид ва хизматлар юксалади. Бу моделни бизга Исо Ўзининг Ўн иккита шогирди билан олиб борган қисқача, лекин ажойиб хизмати орқали берганди. У бизга бу моделни Матто китобининг 28 бобидаги буюк топшириқда ва худди шундай Ҳаворийлар китобининг 1 бобдаги Унинг кўтарилиши олдидан оҳирги айтган сўзларида ҳам берган. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ҳар бирингизга ва гуруҳингиздаги биродарларга тинчлик-омонлик тилаб қоламан. Шу билан бирга, азиз биродарлар, сизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top