3:17

Руҳий ғалаба 188

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз радио тингловчиларимиз билан эфир орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, Муқаддас калом бизга жаннат ва дўзах ҳақида, аёл ва эркаклар ҳақида, шу билан бирга яхшилик ва ёмонлик ҳақида ҳамда ўлим ва ҳаёт ҳақида мутлақ ҳақиқатларни гапиради. Муқаддас каломни ўқиганимизда бундан ташқари Худо билан инсонларнинг орасидаги муносабатни ва инсонларнинг бир-бири билан бўлган муносабатини кўришимиз мумкин. Муқаддас калом шунингдек болаларимиз ҳақида ҳам ва уларни қандай тарбия қилишимиз ҳақида ҳам гапиради. Инсон қачонки Худованд томонидан айтилган ушбу амрларга қулоқ тутаркан, шундагина Худовандга муносиб одамларга айланамиз. Албатта, ушбу айтилган гапларнинг барчаси инсонларни бахтини ўйлаган ҳолда Худованд томонидан буюрилган.

Муқаддас каломда биз инсонлар учун ҳаётимиз давомида керак бўладиган барча ҳақиқатлар мужассам бўлган. Каломда айтиб ўтилган ва кутилаётган воқиеликларнинг барчаси тез орада ўз якунини топади. Шундай экан, инсонларнинг нажоти учун ҳар бир масиҳий биродар жон куйдириб Худога хизмат қилишимиз лозим. Биз масиҳий биродарлар эса Худованднинг каломини эринмасдан, синчиклаб ўқиб ўрганиб боришимиз мақсадга мувофиқдир. Чунки айёр шайтон бугунги кунда ҳар бир масиҳий инсонга қарши руҳий жанг олиб бормоқда. Руҳий жангда эса бизнинг ғалаба қилишимиз жуда муҳим. Азиз биродарлар, энг ачинарлиси шундаки, Худованднинг каломини бузиб, турли ёлғон таълимотлар билан кўплаб инсонларни ўзининг ортидан эргаштириб кетаётган инсонлар ҳам топилади.

Бу ҳам барча масиҳий инсонларга қарши олиб борилаётган руҳий жангнинг бир туридир. Азизлар, ўз яқинларингиз учун, таниш-билишларингиз учун тинимсиз ибодатда бўлинг. Ҳаворий Павлус Тимутий учун доимо ибодатда бўлган, шунинг учун ҳам Тимутий ажойиб хизматчи бўлиб Худога хизмат қилди. Раббимиз Исо Масиҳнинг обрусини ҳеч ким тушира олмайди. Лекин шунга ҳаракат қилаётган шайтонга қарши кураш олиб бориш эса бизга берилган. Ҳурматли биродарлар, қўлимизга руҳий қилични олиб, белимизни ҳақиқат камари билан боғлайлик. Худовандга эса қўлимиздан келганича жон бериб хизмат қилайлик. Шундагина Худованд барчамиздан миннатдор бўлади. Худованднинг каломини бузиб, бошқаларга ўргатаётган инсонларга Худонинг ғазаб тўла косаси осмондан тўкилиши аниқ. Дунёдаги китобларни ўқиб кўрганимизда, улардан кўплаб хатолар топиш мумкин. Ҳатто энг буюк ёзувчилар ҳам нимадир ёзганларида айрим хатоларга йўл қўйишади.

Худованднинг каломи эса зилол сувлардек тиниқдир, ундан асло хато ва камчилик топишнинг иложи йўқ. Азизлар, Худованднинг каломини инсонлар орасида ёйиш қанчалик олий хизмат эканлигини биласизми? Бўлмаса, ибодат қилиб Худодан билишга уриниб кўринг. Ҳурматли тингловчи, сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга, ўзимизнинг электрон почта манзилимизни эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз радио тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top