3:24

Худонинг сўзи 115

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз, азиз радио тингловчи дўстларимиз билан яна радиомиз орқали бўлса-да соғ-омон учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Марҳамат, тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, бир нарсани тўғри тушуниб олишларингизни жуда хоҳлар эдим. Худода имонли бўлиш — бошқаларга фақат Хушхабар айтиш дегани эмас. Кўпгина имонлилар Масиҳнинг шогирдларига аниқ қилиб айтган “шогирд орттириш” ҳақидаги буйруғига эътиборсиз қарайдилар.

Азиз радио тингловчи биродарлар, имоним комилки, барчамиз Матто Хушхабар китобининг 28 бобдаги Раббимизнинг буйруғни яхши биламиз. Мен хоҳлардимки, Раббимизнинг ушбу буйруғини ҳар бир масиҳий имонли биродар яна ҳам кенгроқ ва чуқурроқ ўрганишини. Чунки бу оддий ёки шунчаки айтилган гаплар эмасди. Мана шу бобдаги айтилган Раббимизнинг барча буйруқлари шогирд орттириш ҳақидаги Муқаддас калом асосларини ўргатиш билан бошланади. Муқаддас каломда бизларнинг ҳар биримизга яхши ўрнак кўрсата оладиган жуда кўплаб қаҳрамонлар бор.

Шундай қаҳрамонлардан бири бу — ҳаворий Павлусдир. Ундан ҳар бир масиҳий инсон ўрнак олса бўлади. Павлус кўплаб шогирдларни тайёрлади. У шунчаки ниманидир ўргатиб қўймади. У ҳар бир шогирдлари ҳақида астойдил қайғурди. Биз инсонларда шогирд тайёрлаш бўйича ўзимизга яраша режаларимиз, усулларимиз бор. Лекин Муқаддас каломда айтилган шогирд ҳақидаги фикрларнинг фарқини бизларникидан анча фарқи бор, деб ўйлайман. Шогирд орттиришда аслида шогирдларимиз қандай бўлишини олдиндан кўра билишимиз керак.

Ўйлайманки, биз ҳам Раббимиз каби ўз шогирдларимизни вақти-вақти билан сафарларга юбориб турсак мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта, амалда қўлланилган барча хизматлар ҳар биримиз учун тажрибага эга бўлишимизда катта ёрдам бўлади. Улар бу нарса ҳақиқатдан бошқа имонлининг ўсишига ёрдам беришига гувоҳ бўладилар ва дунёқарашлари ҳам ўзгаради. Гарчи Исо Масиҳ буюрган бўлса ҳам, бирор бир ишни қилиш осон бўлмаслигини ва улар бу ишни фақат Муқаддас Руҳнинг қудрати билангина амалга оширишлари мумкинлигини кўрадилар.

Шогирд орттиришда: нима учун, ким, қачон, қаерда каби саволларга ва қатъий мақсадга қараш ушбу оятлар орқали жавоб топилади. Матто 28:18-20, Марк 3:13-14,

2 Тим. 2:22, Кол. 1:28-29 ва Рим. 8:29. Ҳар бир имонлининг Масиҳда етук бўлиб ўз натижасини ҳавола этиши — Масиҳга бўйсунишга арзийди. Бу эса шогирд орттириш ҳақида ўрганганларини кундан-кун ўз ҳаётида юзага чиқаришдир. Ҳаётини, вақтини ва диққатини шогирд билан бўладиган муносабатларга бағишлаш, у учун ибодат қилиш, унинг уйини, аҳволини, ишини билишдир. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top