Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз, азиз радио тингловчи дўстларимиз билан яна радиомиз орқали бўлса-да соғ-омон учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Марҳамат, тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз радио тингловчи биродарлар, биз ҳар куни жуда кўп ишларни бажаришимиз керак ва уларнинг барчаси биздан астойдил ҳаракат ҳамда куч-қувватни талаб қилади. Бизни у ёқдан бу ёққа судрашади, тортқилашади, қарор қабул қилишимизни ва баҳо беришимизни, ўз маблағларимиз ва вақтимизни сарф қилишни илтимос қилишади.
Аммо бу қарорларни қабул қилаётганимизда қандай мезонларга амал қилишимиз керак? Худо Ўз халқига ҳар ҳафтанинг бир кунини фақат шу савол билан шуғулланиш учун ажратишни амр қилган. Ҳақиқатан ҳам, У абадий ҳақиқат ва илоҳий фаолиятнинг асосий мавзуларини эслаш ва шарафлаш учун одамларни бир йилда бир нечта байрам кунларини белгилашга ундаган. Азизлар, биз буни “ руҳни яна бир карра текшириб кўриш” деб аташимиз мумкин.
Ҳаётнинг асоси бўлган ҳақиқатни кўра олиш ўта зарур бўлиб, бунда инсон Еремиё айтганидек, юракнинг алдамчи эканлигини доимо эсда тутиш эса аслида ҳақиқат бўлиб чиқишидан ҳеч қачон ҳимояланмаганмиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, қуйидаги мадҳия муаллифининг сўзларини эсланг: “Адашишга мойилман, Раббим, буни сезяпман; Ўзим Севган Худони қолдиришга мойилман”.Ушбу муаллиф Роберт Робинсон. Ушбу мадҳия Муқаддас Ёзувларда ва Худонинг қудратли ишларида очиб берилган абадий ҳақиқатлар билан ўз ўй-фикрларимиз ва баҳоларимизни ўлчаган ҳолда тинимсиз назорат қилиб туриш зарур бўлган қатъий ички оғишни ўзида акс эттиради.
Яҳудий илоҳиётчи Иброҳим Ёшуа Хешель шанба кунлик дам олиш урф-одатини кўриб чиққан ҳолда шундай деб ёзади: “Шанба макондан кўра, кўпроқ вақтни нишонлаш учун тайинланган. Ҳафтанинг олти куни мобайнида биз маконга тегишли бўлган буюмлар ҳукмига бўйсуниб яшаймиз; шанба куни эса вақтнинг муқаддаслигига ўзимизни қаратишга ҳаракат қиламиз. Бу куни биз вақтда абадий бўлган нарсаларни ажратиб олишга, яратилишнинг натижаларидан яратилишнинг сир-асрорларига, яратилганлар дунёсидан яралиш дунёсига юз буришга чақириламиз”.
Биз ўзимиздан-ўзимиз, бу бизнинг шахсий ички дунёмизда амалга ошаяптими, йўқми, деб сўраб кўришимиз керак.
Имонлилар жамоатининг одат тусига кирган имон шаҳодатларини такрорлашнинг энг катта қувончли томони шундаки, бу нарса бизга Худонинг очиқлигининг асосий ҳақиқатларини яна бир карра мустаҳкамлаш имконини беради. Азизлар, сизлар билан хайрлашиб, барчангизга тинчлик-омонлик тилаб, интернет сайтимизнинг манзилини сиз, азизларга, эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com хайр, саломат бўлинглар.